Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Азамат Рузвоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш,” 13.00.01- Педагогиика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Пед1541.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc. 03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий опонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда миллий ифтихор туйғусини  ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари миллий ғоя тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмларини замонавий педагогик парадигмаларга қадриятлилик тамойили орқали имплементация қилиш асосида аниқлаштирилган; 
ёшларнинг миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг инновацион механизмлари ва тарғибот технологияларига асосланган модели шахсга таъсир этиш усулларини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида талабаларнинг академик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш асосида консептуал-методологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш механизмларидан фойдаланиш методикаси ёшларнинг индивидуал таълим маконини миллий ғояни ўқитишнинг когнитив, шахсий, маданий, компетентлик каби замонавий тамойиллари билан интенцив таъсирчанлик хусусиятларни инобатга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллий ифтихор туйғусининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари геосиёсий майдонда ахборотлардан тўғри фойдаланишга ўргатувчи муаммоли иш турларини шахсга йўналтирилган ўқув муҳитида тарбиявий-ахлоқий таъсир устуворлигига кўра методик жиҳатдан тизимли қўллаш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларини жорий қилиниши. Талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
миллий ғоя тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмларини замонавий педагогик парадигмаларга қадриятлилик тамойили орқали имплементация қилиш асосида аниқлаштирилган талабаларда миллий ифтихор туйғусини  ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари, муаммонинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари, миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг илмий ва амалий аҳамияти борасидаги таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика унверситетида бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини ривожлантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Тошент давлат педагогика унверситетининг 2022 йил 21 январдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасалари талабаларининг миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш тамойилларининг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
шахсга таъсир этиш усулларини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида талабаларнинг академик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш асосида консептуал-методологик жиҳатдан такомиллаштирилган ёшларнинг миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг инновацион механизмлари ва тарғибот технологияларига асосланган модели, геосиёсий майдонда ахборотлардан тўғри фойдаланишга ўргатувчи муаммоли иш турларини шахсга йўналтирилган ўқув муҳитида тарбиявий-ахлоқий таъсир устуворлигига кўра методик жиҳатдан тизимли қўллаш асосида  такомиллаштирилган талабаларда миллий ифтихор туйғусининг ривожланганлигини баҳолаш мезонларига оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетининг 1т3-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 январдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада, субъектли-ахлоқий ёндашув асосида талабаларнинг миллий ифтихор туйғусини шакллатиришнинг педагогик имкониятлари ва ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
ёшларнинг индивидуал таълим маконини миллий ғояни ўқитишнинг когнитив, шахсий, маданий, компетентлик каби замонавий тамойиллари билан интенцив таъсирчанлик хусусиятларни инобатга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш механизмларидан фойдаланиш методикаси, ёшларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш модели, касбий ва ахлоқий ўз-ўзини англаш, хулқ-атворнинг структурали компонентларини жамиятнинг ижтимоий педагогик муаммоларига фаол муносабатини таъминлашга рефлексив-онгли муносабатни шакллантириш бўйича илмий хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетининг КА-01-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизими ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 январдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда  миллий ифтихор туйғусини шакллатиришнинг амалий механизмлари такомиллаштирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish