Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Ситора Юсуфжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


    I.Умумий маʼлумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини эксплицит ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (техника олий таълим муассасаси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3325.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида маънавий-ахлоқий сифатларини эксплицит ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“маънавий ментал экспликация”, “маънавий-ахлоқий сифатлар”, “эксплицит ривожланиш” каби педагогик категорияларнинг ижтимоий-педагогик мазмуни шахс ментал тафаккурига ижобий таъсир кўрсатадиган детерминанталарни талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг концептуал асосларига малакавий талабларни инобатга олган ҳолда сингдириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг етакчи детерминантлари эмпатияга мойиллик, алтруистлик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш каби компонентларни педагогик шарт-шароитлар ва қадриятли мотивларни аниқлаштиришга мақсадли йўналтириш ҳамда тарбиявий ишлар билан самарадорлик омилларига кўра уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш модели ёшларнинг маънавий ментал имплиментациясига асосланган тестология кўрсаткичлари (индикаторлари) таркибини ментал репрезентатив парадигма ҳамда билиш, эътиқод, рефлекция, мониторинг ва стимул каби ахлоқий сифат босқичлари орқали кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг индивидуал-типологик тавсифномаси талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг эмпатияга мойиллик, қадриятли натижавийлик, юксак ахлоқий нормаларга интилиш каби эксплицив ривожланиш мезонларини репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида маънавий-ахлоқий сифатларини эксплицит ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
шахс ментал тафаккурига ижобий таъсир кўрсатадиган детерминанталарни олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг концептуал асосларига малакавий талабларни инобатга олган ҳолда сингдириш асосида такомиллаштирилган “маънавий ментал экспликация”, “маънавий-ахлоқий сифатлар”, “эксплицит ривожланиш” каби педагогик категорияларнинг ижтимоий-педагогик мазмуни бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Жиззах политехника институти томонидан бажарилган АИ 1/4 рақамли “Академик инновациялар фонди” грантининг “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва электроникадан қўшма ўқув лабаратория яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 25 январдаги 02-07-218/04 - сон далолатномаси; Жиззах политехника институтининг 2022 йил 28 сентябрдаги 02-2194-2186-сон маълумотномаси). Натижада, ОТМ талабаларининг бакалавриат йўналишидаги ўқув курслари мазмуни, тизимли-структур таҳлилга асосланган самарали ҳамкорликдаги педагогик жараёнларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
эмпатияга мойиллик, алтруистлик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш каби компонентларни педагогик шарт-шароитлар ва қадриятли мотивларни аниқлаштиришга йўналтириш ҳамда тарбиявий ишлар билан самарадорлик омилларига кўра уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг етакчи детерминантлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори - Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиаили томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори - Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиаилининг 2023 йил 26 январдаги 59-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш даражасини аниқловчи диагностика тестлари ишлаб чиқилиб, олий таълим муассасаларининг педагогик жараёнларига татбиқ этилган ва тарбия механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларнинг маънавий ментал имплиментациясига асосланган тестология кўрсаткичлари (индикаторлари) таркибини ментал репрезентатив парадигма ҳамда билиш, эътиқод, рефлекция, мониторинг ва стимул каби ахлоқий сифат босқичлари орқали кенгайтириш асосида такомиллаштирилган талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш модели, талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг эмпатияга мойиллик, қадриятли натижавийлик, юксак ахлоқий нормаларга интилиш каби эксплицив ривожланиш мезонларини репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш мезонларига кўра дидактик тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг индивидуал-типологик тавсифномаси бўйича таклифлардан Т.Н.Қори - Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиаили томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори - Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиаилининг 2023 йил 26 январдаги 59-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш кўрсаткичларини таълим-тарбия жараёнига фаолиятли-натижавий элементлар орқали киритиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish