Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Санжар Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилояти шароитида интенсив типдаги шафтоли боғларини яратиш учун клон пайвандтаглардан фойдаланиш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.РhD/Qх522
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Нормуратов Илхом Турғунович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор; Абдикаюмов Зайнилабиддин Абдивохидович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилояти шароитида интенсив типдаги шафтоли боғлари яратиш учун клон пайвандтаглардан фойдаланиш ва парваришлаш технологиясининг муҳим элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилояти шароитида интенсив шафтоли боғларини барпо қилиш учун кучсиз ўсувчи ВСВ-1, ВВА-1, GF-677 пайвандтагларини ярим ёғочлашган яшил қаламчадан кўпайтиришда юқори регенерацион хусусияти (илдиз олувчанлиги 77,0%) аниқланган;
шафтолини ер устки ва илдиз тизимини ривожланишининг пайвандтаг турига (r=0,94), шох-шабба шаклига (r=0,94) юқори корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
кучсиз ўсувчи ВСВ-1, ВВА-1, GF-677 пайвандтагларини қурғоқчиликка чидамлилик даражаси – нисбий тургорликни тиклаши 94,2-94,5% ва совуққа      -250С гача чидай олиши аниқланган;
кучсиз ўсувчи ВСВ-1, ВВА-1, GF-677 пайвандтагларини қўллаш кучли ўсувчи уруғлик Оқ шафтоли пайвандтагига нисбатан шафтолининг Лола нави шох-шаббаси габитусини икки карра қисқартириш имконини бериши исботланган;
кучсиз ўсувчи ВСВ-1, ВВА-1, GF-677 пайвандтагларида етиштирилган шафтоли дарахтлари шох-шаббасига “яхшиланган коса” усулида шакл бериш бутун вегетация мобайнида “оддий коса” усулда шакл берилганга нисбатан 1,7 марта кўп генератив новдалар ҳосил бўлиши аниқланган;
шафтолининг ҳосилдорлиги ва мевасининг сифатига пайвандтаг тури ва мақбул экиш схемасида (5,0х2,0 м.) юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилояти шароитида интенсив типдаги шафтоли боғларини яратиш учун клон пайвандтаглардан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Интенсив шафтоли боғларида дарахтларга шакл бериш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 02/029-583-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида шафтолидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ВСВ-1 пайвандтагида ўстирилган шафтолининг Лола нави дарахтлари шох-шаббасига “яхшиланган коса” усулида шакл бериш ишланмаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги ”Мухтор Гулнора саховати” фермер хўжалиги шафтоли боғида 1,5 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 02/029-583-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик анъанавий усулда шакл беришга нисбатан 12-14% гача ошган. Олинган молиявий даромад гектарига 80120,0 минг сўмни ташкил этган;
ВВА-1 пайвандтагида ўстирилган шафтолининг Лола навини зичлаштириб экиш ва шох-шаббасига “яхшиланган коса” усулида шакл бериш ишланмаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Жамшед Хуршед Акобир” фермер хўжалиги шафтоли боғида 0,8 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 02/029-583-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик анъанавий усулда шакл беришга нисбатан 14-17% гача ошган, молиявий даромад гектарига 88920,0 минг сўмни ташкил этган;
GF-677 пайвандтагида ўстирилган шафтолининг Лола навини зичлаштириб экиш ва шох-шаббасига “яхшиланган коса” усулида шакл бериш ишланмаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Чори Султон Шаҳрибону” фермер хўжалиги шафтоли боғида 1,2 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 02/029-583-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик анъанавий усулда шакл беришга нисбатан 13-15% гача ошган, молиявий даромад гектарига 80580,0 минг сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish