Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадова Ситора Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фелтинг техникаси ёрдамида барқарор шаклдаги кийимлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.04.-Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т2309
Илмий раҳбар: Самиева Шахноз Ҳикматовна, педагогика фанлари бўйча фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар:  Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Пўлатова Сабоҳат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фелтинг техникаси асосида жун толали нотўқима матолардан аёллар учун барқарор шаклдаги кийимлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон иқлимида маҳаллий туя ва  қўй жунларини қайта ишлаш асосида, илк маротаба фелтинг техникаси ёрдамида нотўқима мато олишнинг намлаб пресслаш усули ва жун толаларидан кийим тайёрлаш технологик жараёни ишлаб чиқилган;
    технологик муаммоларни ҳар томонлама ҳал қилишни таъминлайдиган нотўқима матодан трансформатсия шаклидаги кийимлар тайёрлашнинг дизайн-лойиҳаси ишлаб чиқилган;
    лазер технологияси ёрдамида туя ва қўй жунидан аёллар кардигани тайёрлаш жараёнининг, полотни хусусиятларига ва ишлов бериш режимларига боғлиқликлари математик модели ишлаб чиқилган ва 6 та асосий параметер аниқланган;
    жун толаларидан кийим деталларини тайёрлашда “хомашё-мато-кийим” кўп параметрли тизими, унинг механик, эксплуататсион, технологик ва эстетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фелтинг техникаси ёрдамида барқарор шаклдаги кийимлар тайёрлаш технолгиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган барқарор шаклдаги нимча “Нурли ниҳол чашмалари” МЧЖ, “Ғуломте” МЧЖ, “КОМПТЕКС ППОШ” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасида жорий этилган. (“Ўзтўқимачилик” уюшмасининг 2022 йил 24 ноябрдаги № 03/25 3277 сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги 11,1% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish