Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Шаҳлохон Баходир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фруктоза дифосфат асосида метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи инфузион эритмалар технологияси», 15.00.01- Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Far66.
Илмий раҳбар: Хайдаров Восилжон Расулович, фармацевтика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Миракилова Дилфуза Ботирали қизи, фармацевтика фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи «Фосфаргинин сукцинат» ва «Динотрил» инфузион эритмаларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш, турғунлигини таъминлаш, сифатини бахолаш ва маҳаллий фармацевтик ишлаб чиқариш амалиётига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор лотин квадрати 3х3 математик моделлаштириш усули ёрдамида «Фосфаргинин сукцинат» инфузион эритмасининг таркиби аниқланган;
такрорланмайдиган икки омилли математик моделлаштириш усулида  «Динотрил» оригинал инфузион эритмасининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган; 
фруктоза-1,6-дифосфат сақлаган инфузион эритмаларнинг сифат меъёрлари аниқланган;
«Фосфаргинин сукцинат» ва «Динотрил» инфузион эритмалари таркибидаги фаол моддалар миқдорининг меъёрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фруктоза дифосфат асосида метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи инфузион эритмалар технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фосфаргинин сукцинат» инфузион эритмаси учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-22796287-3784-2019) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома, № DV/M 02910/12/19). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи инфузион эритмалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
 «Фосфаргинин сукцинат» инфузион эритмаси учун саноат регламенти «Temur Med Farm» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ПР 42 Уз 03873/22796287-3117-2021). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи дори препарати учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган; 
«Динотрил» инфузион эритмасининг клиник синовларини ўтказиш учун Этика қўмитаси томонидан рухсат берилган (Этика қўмитасининг 2019 йил 8 августдаги 7/38-1198-сонли хатлари). Натижада, инсон организмидаги метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш йўли билан самарали ва хавфсиз даволаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish