Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаниязов Гулмурат Тлеумуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Деформацияланувчи ўзанли ер каналларнинг гидравлик қаршиликларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2964
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Байманов Кенесбай Ибраимович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Эрназар Жумаевич – “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти” техника фанлари доктори профессор, 
Ибрагимов Илхом Ахрорович – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро сув ресурсларини бошқариш институти” PhD., доц.
Йетакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туб гряд режимини ҳисобга олган ҳолда деформацияланадиган каналларда гидравлик қаршиликни ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деформацияланадиган каналларда гряднинг баландлиги ва узунлигини ҳисобга олган ҳолда ўзанда туб гряд режимининг шаклланишнинг математик модели  такомиллаштирилган;
чўкиндиларнинг туб гряд ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда гидравлик ишқаланиш коэффициентини ҳисоблаш усули ишлаб чиқиган;
оқимнинг энергия ҳолатини ва гряднинг шаклланиш босқичилари асосида ўзан барқарорлиги параметрини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
ўзаннинг ҳаракатчанлик параметрини асосида деформацияланадиган каналларда гидравлик қаршиликларни математик модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Боғланмаган грунтларда сув ҳаракатининг турли ҳолатида деформацияланувчи ўзанли ер каналларининг гидравлик қаршилиги усуларини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
туб рельефи, ўзан шакллари ва чўкиндилар кўчиши тезлиги хусусиятларини аниқлаш усуллари Суенли, Кегейли ва Куванишджарма йирик ер каналларида жорий қилинди (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 сентябрдаги №03/07-3-298-сон маълумотномаси ). Натижада каналларда туб чўкиндилар сарфи ва эҳтимолли ўзан деформациясини прогнозлаш имкони яратилган;
ўзан барқарорлиги ва каналлар ҳамда гидротехник иншоотларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ҳисоблаш усули хўжаликлараро каналлар участкаларида жорий қилинди (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 сентябрдаги №03/07-3-298-сон маълумотномаси). Натижада Амударё қуйи оқимида ер каналлари ўзанининг ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш ҳамда каналлар ва ирригация иншоотларининг самарали ва хавфсиз ишлаш шароитини таъминлаш имконияти яратилган.
гидравлик параметрлар ва гидравлик қаршилик, ғадир-будурлик ҳамда ювмайдиган тезлик коэффициентларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули «UzGIP» МЧЖ институтининг Қорақалпоғистон шўъба корхонаси томонидан Кизкеткен ИТБ канали реконструкциясини лойиҳалашда жорий қилинди. (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 сентябрдаги №03/07-3-298-сон маълумотномаси). Натижада нотекис оқим ва ўзан шакллари таъсири кўламини ҳисобга олган ҳолда ер каналлари ва иншоотларини гидравлик ҳисоблаш усулини яхшилаш имкони яратилган. Натижада каналларни лойихалашда 1 км тамирлаш ишларидан ўртача 50 000 (эллик мллион) сўм иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish