Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаков Ихтиёр Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндокрин тизими касалликлари ривожланишида ҳудудий овқатланиш тартибига боғлиқ ижтимоий-гигиеник чора-тадбирларни такомиллаштириш». 14.00.07 – Гигиена, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2716.
Илмий раҳбарлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Нодир Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Норматова Шахноза Анваровна, PhD, доцент; Маматова Нодира Мухторовна, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экологик ноқулай ҳудуд аҳолисининг овқатланишини инобатга олган ҳолда эндокрин тизими касалликларининг хавф омилларини гигиеник ва ижтимоий-гигиеник баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кунлик рациондаги олий навли ун маҳсулотларини истеъмол қилишни жавдар нони ва фруктоза сақловчи маҳсулотлар билан алмаштириш орқали қондаги глюкоза миқдорини камайтириш ҳисобига хасталик ва унинг асоратлари тарқалишининг икки баравар камайиши асосланган;
беморларнинг пархез рационига ёғли гўшт маҳсулотлари ўрнига қуён ва ёғсиз парранда гўшти, ёғсиз балиқ, зайтун мойи ва зиғир уруғининг киритилиши натижасида хасталик хавф омилларининг шанслар нисбатини ижобий томонга кескин пасайтирадиган градацияларнинг ижтимоий-гигиеник кўрсаткичлари исботланган;
маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар ва вилоят даражасидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами амалиётига барча катта ёшдаги беморларнинг тана-вазн индексини ҳисоблашни киритиш орқали, хавф омиллари, қондаги глюкоза, гликирланган гемоглобин ва холестерин миқдорини коррекциялаш натижасида, оилавий шифокорнинг юкламасини камайтириш ҳисобига иш самарадорликни ошириш тартиби исботланган;
илк маротаба беморнинг саломатлиги кўрсаткичларининг (жисмоний, ижтимоий ва ҳаётий фаоллиги, танадаги сезиларли даражадаги оғриқлар, умумий саломатлик, ҳаётийлик, ҳиссий ҳолат ва руҳий саломатлик) умумий фаровонлик ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш  тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндокрин тизими касалликлари ривожланишида ҳудудий овқатланиш тартибига боғлиқ ижтимоий-гигиеник чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
тартибсиз овқатланиш, ортиқча тана вазни, семириш натижасида юзага келадиган қандли диабет билан хастланган пациентлар орасида, олий навли ун маҳсулотларининг истеъмол миқдорини жавдар нони ва фруктоза сақловчи маҳсулотлар билан алмаштириш орқали худудий овқатланиш тартибини яхшилаш, карбонсувларни  камайтиришга қаратилган ижтимоий-гигиеник чора-тадбирлар бўйича олинган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида «Қандли диабет билан хасталанган беморларнинг овқатланишини гигиеник баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-з/135-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қандли диабет билан хастланган пациентлар орасида ҳудудий овқатланиш тартибига ўзгартиришлар киритиш, беморларнинг пархез рациони таркибидаги ёғли гўшт маҳсулотларини қуён ва ёғсиз парранда гўштлари, ёғсиз балиқ, зайтун мойи, зиғир уруғини киритиш орқали хасталикнинг хавф омилларини ижтимоий-гигиеник кўрсаткичлари таҳлил асосида хасталикни олдини олишга қаратилган ижтимоий-гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
эндокрин тизими касалликлари ривожланишида ҳудудий овқатланиш тартибига боғлиқ ижтимоий-гигиеник чора-тадбирларни такомиллаш-тиришни асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Бухоро вилояти эндокринология диспансери амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 августдаги 08-09/84-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши эндокрин тизими касалликларини олдини олишга қаратилган ҳудудий овқатланиш тартибини яхшилаш, гликемик индекси паст маҳсулотларни рационга киритиш, врачгача қабул хоналарида тана вазн индексини даврий назорат қилиш, касалликнинг олдини олишга қаратилган ҳаёт сифатини бемор саломатлиги баҳолаш параметрлари кўрсаткичлари 41,4 дан 71,7 ни ташкил қилиш орқали беморларнинг ногиронлигини олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ижтимоий гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish