Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳақбердийев Aлим Латиповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мураккаб технологик шароитлар учун шахта ўзиюрар вагони юриш қисмининг електромеханик тизимини такомиллаштириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари, 05.05.01 – Енергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Т3080. 
Илмий раҳбарлар: Тошов Жавохир Бурийевич, техника фанлари доктори, профессор; Рисмухамедов Даулетбек Aманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги ДСc.22/30.12.2019.Т.98.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aтакулов Лазиз Нематович, техника фанлари доктори, доцент; Шавазов Aбдулатиф Aчилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: шахта ўзиюрар вагони юриш қисмининг електр механик тизимини қутблари ўзгарувчан икки тезликли моторлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«юлдуз-учбурчак-жуфт юлдуз» базавий схемаси асосида м-2м зонали қутблари ўзгарувчан чулғамлар олиш учун дискрет берилган фазовий функсиялар усули такомиллаштирилган;
«юлдуз-учбурчак-икки юлдуз» базавий схема асосида 54 ва 72 пазли статорлар учун қутблари нисбати 3/6 бўлган қутблар сони ўзгарувчан чулғам схемалари ишлаб чиқилган;
мураккаб кон-техник шароитларда шахта ўзиюрар вагонларининг ҳаракатига таъсир қилувчи қаршилик кучларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
шахта йўлларинг турли қиялик бурчакларида самарали тортиш режимлари ва кўрсаткичларини аниқлаш имкониятини берадиган шахта ўзиюрар вагонларининг юриш қисмини динамик модели яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Йер ости кон ишларида тоғ жинсларини ташишда шахта ўзиюрар вагонларнинг иш унумдорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
статор пазлари 72 ва 54 та бўлганда қутбларининг нисбати 12/6 бўлган уч фазали қутблари ўзгарувчан чулғамлар учун Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патентлари олинган (№ИAП07010, 21.06.2022 й.; №ИAП07240, 26.12.2022 й.). Натижада, електромагнит кўрсаткичлари яхшиланган ва содда тайёрлаш технологиясига ега қутблар сони ўзгарувчан чулғамли икки тезликли асинхрон мотор яратиш имконини берган;
тадқиқот доирасида яратилган янги қутблар сони ўзгарувчан чулғам асосида «ЕНЕРГЙ МОТОРС» хусусий корхонасида серияли икки тезликли асинхрон мотор ишлаб чиқаришга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 02-09/7636-сонли маълумотномаси). Натижада, шахта ўзиюрар вагонининг юритиш қисмига қўллаш евазига вагоннинг бир йиллик унумдорлиги 5,5% га ошириш, бир тонна рудага нисбатан електр енергиянинг солиштирма сарфи 0,42 кВт∙соат/т дан 0,38 кВт∙соат/т гача камайтириш, бир йиллик електр енергия сарфини 34452 кВт∙соатга тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish