Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминова Гулзира Гуламкадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришда таълимий драмаларнинг ўрни (инглиз тили)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1806.
Илмий раҳбар: Юсупова Шохидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади чет (инглиз) тили ўқитишда умумтаълим мактаблари 5-9-синф ўқувчиларининг социолингвистик компетенцияларини таълимий драма технологияси орқали ривожлантиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда таълимий драма технологияси орқали уларнинг социолингвистик компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш асосида (билим олишга эҳтиёж, эркин фикрлаш, мотиватсия ва қизиқиш) ўқувчиларнинг ички олами, ижодий танловининг эркинлиги, идеализация, стимул ва реактсиясининг юзага келишида ролли ўйинларнинг устуворлиги аниқланган;
мактаб ўқувчиларининг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган инглиз тили дарсларида стандарт мавзуларни  ижодий  идрок этиш самарадорлигини таъминлашда уларнинг ижодий фикрлашининг ривожланиши, шахслараро муносабатга киришиши ва коммуникатсияда кинетик билим олиш имконияти эмпирик баҳолаш (мавзу доираси, ижодийлик, эркин фикрлаш) даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали амалга ошиши исботланган;  
инглиз тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг ролли ўйинларни  идрок этиш тузилмаси кузатувчанлик, ижродаги ҳар бир сўзни англаш, эмотсионал ва образли фикрлаш, ижодий тасаввур, эмпатик қобилиятга эгалик сифатлари замонавий технологияларни қўллаш, шунингдек, мотивацияни кучайтириш ва ўқувчиларни фаол субъектга айлантиришга қаратилган дидактик таъминот такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини тўлақонли ривожлантиришда социолингвистик компетенцияга доир машғулотлар кўламини кенгайтириш асосида дарс жараёнларига таълимий драма технологиясини киритиш зарурати ўқувчиларнинг социолингвистик компетенцияларини ўзлаштириш кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни аниқлаш орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришда таълимий драмаларнинг ўрни (инглиз тили) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда таълимий драма технологияси орқали уларнинг социолингвистик компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш орқали (билим олишга эҳтиёж, эркин фикрлаш, мотиватсия ва қизиқиш) ўқувчиларнинг ички олами, ижодий танловининг эркинлиги, идеализатсия, стимул ва реактсиясининг юзага келишида ролли ўйинларнинг устуворлигига оид ҳулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникатсион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 266/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада 5-9-синф ўқувчиларига инглиз тили ўқитишда социолингвистик компетенцияларни ривожланириш жараёни самарадорлиги ошган ва умумий ўрта таълим босқичида инглиз тилини драма машғулотлари орқали ўқитиш  тизими методик ресурслар базаси билан бойитилган;
мактаб ўқувчиларининг социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган инглиз тили дарсларида стандарт мавзуларни  ижодий  идрок этиш самарадорлигини таъминлашда уларнинг ижодий фикрлашининг ривожланиши, шахслараро муносабатга киришиши ва коммуникатсияда кинетик билим олиш имконияти эмпирик баҳолаш (мавзу доираси, ижодийлик, эркин фикрлаш) даражаси барқарорлигини таъминлашга, инглиз тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг ролли ўйинларни  идрок этиш тузилмаси кузатувчанлик, ижродаги ҳар бир сўзни англаш, эмотсионал ва образли фикрлаш, ижодий тасаввур, эмпатик қобилиятга эгалик сифатлари замонавий технологияларни қўллаш, шунингдек, мотиватсияни кучайтириш ва ўқувчиларни фаол субъектга айлантиришга қаратилган дидактик таъминотига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникатсион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 266/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар топшириқларни хоҳлаб, ташқи босимсиз, креатив фикрлаш қобилиятини ишга солган ҳолда бажаришга кўмаклашадиган педагогик усуллар ва технологиялар такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини тўлақонли ривожлантиришда социолингвистик компетенцияга доир машғулотлар кўламини кенгайтириш асосида дарс жараёнларига таълимий драма технологиясини киритиш заруратига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ДМ “Маданий-маҳрифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан   тайёрланган “Болалар ва биз” ва “Болалар учун”  номли эшиттиришлар стсенарийларини тайёрлашда (2021-2022 йиллар давомида) фойдаланилган (”Ўзбекистон” ДМ телерадиоканалининг 2022 йил 14 февралдаги 04\36-358-сон маълумотномаси). Натижада 5-9- синфларда инглиз тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг  социолингвистик компетенцияларини таълимий драмалар орқали ривожлантириш методикаси оммалашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish