Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдимуратов Мақсуд Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Барқарор иқтисодий о`сишни та`минлаш асосида аҳоли турмуш сифатини ошириш», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Иқт1967
Илмий раҳбар: Хажийев Бахтиёр Душабойевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.01.2021.И.16.03.
Расмий оппонентлар: Усмонов Aнвар Саидмахмудович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Умаров Илхомжон Юлдашевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш асосида аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра муайян давр мобайнида миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ёки умумий иқтисодиётга нисбатан ортишини ифодаловчи “иқтисодий ўсиш” тушунчаси миллий ижтимоий-иқтисодий тизимлар бутун иқтисодий механизми амал қилишининг якуни, асосий натижалардан бири нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
иқтисодий ўсишнинг янги сифатига еришишни таъминлаш механизми аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш имконини берувчи иқтисодий жараёнларнинг микро (юқори даромадли иш ўринлари яратиш), мезо (меҳнат унумдорлигини оширувчи микрокластерлар ташкил етиш) ҳамда макро (фаол инвестиция сиёсати юритиш) даражаларидаги дастакларини вертикал уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
аҳоли турмуш сифатини ошириш омили сифатида инсон салоҳиятидан максимал фойдаланиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтириш орқали инклюзив ўсиш мезонларидан бўлган камбағаллик даражасини қисқартириш, институционал ўзгаришлар асосида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашни тартибга солиш мехнизмлари услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига мос равишда аҳоли турмуш сифати оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш асосида аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
услубий ёндашувга кўра муайян давр мобайнида миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ёки умумий иқтисодиётга нисбатан ортишини ифодаловчи “иқтисодий ўсиш” тушунчасининг миллий ижтимоий-иқтисодий тизимлар бутун иқтисодий механизми амал қилишининг якуни, асосий натижалардан бири нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 30-02-12/6-371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида миллий ижтимоий-иқтисодий тизимлар бутун иқтисодий механизми амал қилишининг якуни, асосий натижалардан бири сифатидаги “иқтисодий ўсиш” тушунчаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
иқтисодий ўсишнинг янги сифатига еришишни таъминлаш механизми аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш имконини берувчи иқтисодий жараёнларнинг микро (юқори даромадли иш ўринлари яратиш), мезо (меҳнат унумдорлигини оширувчи микрокластерлар ташкил етиш) ҳамда макро (фаол инвестиция сиёсати юритиш) даражаларидаги дастакларини вертикал уйғунлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 30-02-12/6-371-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг устувор йўналишлари, ҳудудий аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш механизми ва ундан самарали фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш усулларининг илмий асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
аҳоли турмуш сифатини ошириш омили сифатида инсон салоҳиятидан максимал фойдаланиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтириш орқали инклюзив ўсиш мезонларидан бўлган камбағаллик даражасини қисқартириш, институционал ўзгаришлар асосида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашни тартибга солиш механизмларини услубий жиҳатдан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 30-02-12/6-371-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ҳудудларда камбағалликни камайтириш тенденсияларини мустаҳкамлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш имкони яратилган;
    ҳудудларда иқтисодий ўсиш даражасини ошириш, ишлаб чиқариш ва молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш, зарур инфратузилмани шакллантиришга асосланган иқтисодий ривожланишнинг консептуал йўналиш ва вазифаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 30-02-12/6-371-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши натижасида ҳудудларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг ўзига хос йўлларини ишлаб чиқишга асос бўлган;
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига мос равишда аҳоли турмуш сифати оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 30-02-12/6-371-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига мос равишда аҳоли турмуш сифати оширишнинг узоқ муддатли истиқбол кўраткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish