Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзайев Бобур Сойибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон республикасида суғурта компанияларининг иқтисодий ривожланиш тенденсияларини економетрик моделлаштириш”,
08.00.06 - Економетрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Иқт2168
Илмий раҳбар: Насретдинова Шахноза Саидакмаловна, физика-математика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Расмий оппонентлар: Шермухамедов Aббос Тоирович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Хайитмурод Джовлийевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, ДСc 29/30.12.2019.И.92.01.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида суғурта компанияларининг иқтисодий ривожланиш тенденсияларини економетрик моделлаштириш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятидан келиб чиқиб, унинг суғурта муносабатлари тизимидаги ўрни асосланиб, халқаро андозадаги Солвенcй ИИ низомининг ўрни ва уни республикамиз суғурта компаниялари фаолиятига жорий қилишнинг услубий жиҳатлари, имкониятлари ва йўналишлари аниқланган;
вақтли қаторлар ёрдамида, ҳудудлар кесимидаги панел маълумотлари ҳамда таъсир етувчи омиллар асосида суғурта компанияларининг фаолиятини комплекс баҳолаш мақсадида суғурта маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлигини економетрик моделлари тузилган.
мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ва ишончли тараққиётини таъминлашда суғурта фаолиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб етишини еътиборга олиб, суғурта компанияларининг молиявий ресурслари шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар, тамойиллар, мезонлар ва интеграл кўрсаткичлар тизими баҳоланган; 
 панел маълумотларидан фойдаланилган ҳолда мамлакатимизда суғурта компанияларининг молиявий ресурслари ҳамда суғурта мукофотлари ҳажмининг ўрта муддатли (2023-2026 йй) прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон суғурта компаниялари фаолиятини економетрик усуллар билан баҳолаш ва прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятидан келиб чиқиб, унинг суғурта муносабатлари тизимидаги ўрни асосланиб, халқаро андозадаги Солвенcй ИИ низомининг ўрни ва уни республикамиз суғурта компаниялари фаолиятига жорий қилишнинг услубий жиҳатлари, имкониятлари ва йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “ТЕМИРЙЎЛ СУҒУРТA” аксиядорлик жамияти амалий фаолиятига жорий етилган (“ТЕМИРЙЎЛ СУҒУРТA” аксиядорлик жамиятининг 2023 йил 14 мартдаги 312/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида суғурта компанияси фаолиятини халқаро андозалар асосида баҳолаш имкониятлари ошган;
суғурта фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятидан келиб чиқиб, суғурта фаолияти маълумотларини таҳлил қилиш жараёнида вақтли қаторлар ёрдамида ҳудудлар кесимидаги панел маълумотларидан ҳамда таъсир етувчи омиллардан фойдаланилган. Шунингдек, суғурта компанияларининг фаолиятини комплекс баҳолаш мақсадида суғурта маҳсулоти ва хизматларини ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлигини економетрик моделларини тиузиш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий етилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 01/1-07-16/1-31-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши суғурта маҳсулоти ва хизматларини ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлигини баҳолаш ва економетрик усулларда таҳлил қилиш имкониятларини оширган;
мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ва ишончли тараққиётини таъминлашда суғурта фаолиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб етишини инобатга олиб, суғурта компанияларининг молиявий ресурслари шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар, тамойиллар, мезонлар ва интеграл кўрсаткичлар тизими баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий етилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 01/1-07-16/1-31-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши суғурта компанияларининг молиявий ресурслари интеграл кўрсаткичлар орқали ҳаққоний баҳолаш имконини берди;
панел маълумотларидан фойдаланилган ҳолда мамлакатимизда суғурта компанияларининг молиявий ресурслари ҳамда суғурта мукофотлари ҳажмининг ўрта муддатли (2023-2026 йй) прогноз вариантлари “ГРОСС суғурта компанияси” аксиядорлик жамияти амалий фаолиятига жорий етилган. (“ГРОСС суғурта компанияси” аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 23 декабрдаги 01/1947-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши прогноз натижаларини ишончлилигини ошириб, ўрта муддатли истиқболда суғурта мукофотлари ҳажмини оширишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish