Sayt test rejimida ishlamoqda

Aзимова Мушарраф Уткировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологияси ”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4306.
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Aбдурахимова Дилфуза Aлийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бердиева Мухаббат Мейлиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёни иқтисодий оламнинг яхлит тасаввурини шакллантиришга қаратилган субардинация ва унинг натижалари кетма-кетлигини ижодий таснифлаш, фикрларни синтезлаш, иқтисодий билимлар йиғиндисини ўзлаштириш ҳамда ота-оналар билан муносабатни таҳлилий ўрганишга кўра иқтисодий фаолиятга жалб қилиш фаоллиги динамиклигига еришишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш самарадорлиги таълим ва тарбия тизимининг пропорционал идиентивлигини таъминлаш, ташкилий шаклларнинг ўзгарувчанлиги, жамият ва шахс еҳтиёжларига мослашувчанлиги ҳамда мустақилликни таъминлаш ташаббусини рағбатлантиришга йўналтирилган моддий харажатларни ҳисоблаш ва тежамкорлик тушунчалари шаклланишининг педагогик таъсир даражаларини барқарор таъминлашга устуворлик асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологияси ижтимоий-ҳиссий, ижодий-ривожлантирувчи шаклларини интегратив ёндашув тамойилларига мослаштириш ҳамда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёнини лойиҳалашда шахсга йўналтирилган таълим жараёнларининг интеграцион-ривожлантирувчи мақсадларга изчил йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш модели иқтисодий тилни ўзлаштириш, иқтисодий маданиятни уйғун идрок етиш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш ва ижтимоий хулқ-атворни шакллантиришга қаратилган ишчан микромуҳитни яратиш ҳамда тежамкорликка оид қадриятли-маданий меъёрларни идиентив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёни иқтисодий оламнинг яхлит тасаввурни шакллантиришга қаратилган субардинация ва унинг натижалари кетма-кетлигини ижодий таснифлаш, фикрларни синтезлаш, иқтисодий билимлар йиғиндисини ўзлаштириш ҳамда ота-оналар билан муносабатни таҳлилий ўрганишга кўра иқтисодий фаолиятга жалб қилиш фаоллиги динамиклигига еришишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-136 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган иқтисодий тушунчаларни шакллантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш самарадорлиги таълим ва тарбия тизимининг пропорционал идиентивлигини таъминлаш, ташкилий шаклларнинг ўзгарувчанлиги, жамият ва шахс еҳтиёжларига мослашувчанлиги ҳамда мустақилликни таъминлаш ташаббусини рағбатлантиришга йўналтирилган моддий харажатларни ҳисоблаш ва тежамкорлик тушунчалари шаклланишининг педагогик таъсир даражаларини барқарор таъминлашга устуворлик асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-136 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёнларининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлашга шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологияси ижтимоий-ҳиссий, ижодий-ривожлантирувчи шаклларини интегратив ёндашув тамойилларига мослаштириш ҳамда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёнини лойиҳалашда шахсга йўналтирилган таълим жараёнларининг интеграцион-ривожлантирувчи мақсадларга изчил йўналтириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-136 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш модели иқтисодий тилни ўзлаштириш, иқтисодий маданиятни уйғун идрок етиш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш ва ижтимоий хулқ-атворни шакллантиришга қаратилган ишчан микромуҳитни яратиш ҳамда тежамкорликка оид қадриятли-маданий меъёрларни идиентив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-136 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларга иқтисодий тушунчаларни шакллантиришнинг интегратив моделини такомиллаштириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish