Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Ғани Наримоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ҳудудларнинг экологик хавфларини камайтиришда лессимон жинсларнинг сорбция қилиш хусусиятларини баҳолаш», 04.00.04–Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/GM8.

Илмий раҳбар: Шерматов Магбуд Шерматович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Юсупов Шухрат Сакиджанович, геология-минералогия фанлари доктори; Мавлонов Аслон Акрамович, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Гидроминерал ресурлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: лёссимон жинсларининг орган-минерал қўшимча қўшилганида сорбцион хусусиятларини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор органоминерал қўшимчасини органминерал комплекс киритиш орқали лёссимон жинслари сорбцион хоссаларини ўзгартириш методикаси ишлаб чиқилган;

органоминерал қўшимчасини киритиш орқали лёсс жинслари сорбцион хусусиятларининг ошиши исботланган;

органоминерал қўшимчасини тупроққа киритилиши унинг таркибидаги гумус, умумий ва аммиакли азотнинг кўпайишига олиб келиши аниқланган;

органоминерал қўшимчасининг тупроққа киритилиши орқали азот, фосфор ва калий ҳаракатчан бирикмаларини аэрация зонасидан грунт сувларга ювиб кетилишининг камайишга олиб келиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган ҳудудлардаги лёссимон жинсларининг сорбция хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 

органо-минерал комплексни киритиш орқали лёссимон жинсларининг сорбцион хусусиятларини яхшилаш бўйича «Ўғит олиш» ва «Тупроқ детоксикация» усулларига Интеллектуал  мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (IAP 03807; IAP 05541). Натижада ушбу ўғит орқали тупроқнинг сорбцион хусусиятлари яхшилаш ва суғориладиган ҳудудларнинг унумдорлигини ҳамда ушбу ўғит орқали тупроқнинг сорбцион хусусиятларини ошириш имконини берган;

ўғит олиш усули «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДК объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 12 мартдаги 04/04спр-сон маълумотномаси). Тупроқнинг сорбцион хусусиятларини ўзгартириш натижасида пастки қисмидаги грунт сувларидаги нитратлар миқдорини 70%га, нитритлар 15%га, фосфатлар 20%га, калий 9%га камайтириш ва  тупроқнинг унумдорлигини 33%га ошириш имконини берган;

тупроқнинг детокискациялаш усули «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДК объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 12 мартдаги 04/04-сон маълумотномаси). Натижада соғ тупроқ жинслари сорбцион хусусиятларининг ҳамда тупроқ таркибида гумус, умумий ва аммиакли азотнинг кўпайишига ва шу билан бир қаторда ер ости сувлари ифлосланишини камайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish