Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Баҳриддин Шодиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метанни каталитик дегидроароматлаш реакцияси учун катализатор олиш технологияси», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T3550.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Икромов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метанни каталитик дегидроароматлаш реакцияси учун маҳаллий хомашё асосида янги катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метанни каталитик дегидроароматлаш жараёни учун юқори фаоллик, унумдорлик, селективликка эга бўлган янги катализаторлар синтез қилинган;
метанни каталитик дегидроароматлаш реакцияси учун синтез қилинган (MoO3)x∙(ZrO2)y∙(ZnO)z/ЮКЦ таркибли катализаторнинг текстур характеристикалари аниқланган;
синтез қилинган катализаторлар иштирокида метанни каталитик дегидроароматлаш реакциясининг кинетик қонуниятлари: дастлабки моддаларнинг ўзгариш тезлиги, реакция кинетик модели, конверсия тезлиги ва жараённинг мақбул режимини танлашга турли омилларнинг таъсири илмий асосланган;
оқимли реакторда синтез катализатор иштирокида реакциянинг кинетик қонуниятлари ва реакциянинг бориш механизмлари таклиф этилган ҳамда жараёнларни ифодалайдиган кинетик тенгламалар танланган ва илмий асосланган;
метанни каталитик дегидроароматлаш реакцияси учун катализатор олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
БТК (бензол, толуол ва ксилол) синтезининг илмий асослари ишлаб чиқилган ҳамда метанни дегидроароматлаш жараёнининг технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метанни каталитик дегидроароматлаш орқали ароматик углеводородлар синтези учун катализаторлар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
метанни каталитик дегидроароматлаш реакцияси учун 1,0%Zr-6,0%Mo/ ЮКЦ катализатор “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2020 йил 30 августдаги 932/GK-08-сон маълумотномаси). Натижада, 7500С да метаннинг конверсияси ва ароматик углеводородлар чиқиши унуми мос равишда 38,7% ва 32,3% га ҳамда ароматик углеводородларга нисбатан катализатор селективлиги 600-7500С да 61,5% дан 83,5% гача ошириш имконини берган;
1,0%Zn-1,0%Zr-6,0%Mo/ЮКЦ таркибли янги катализатор иштирокида метанни каталитик дегидроароматлаш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2020 йил 30 августдаги 932/GK-08-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган 1,0%Zn-1,0%Zr-6,0%Mo/ЮКЦ катализатор метанни дегидроароматлаш реакцияда 600-7500С оралиғида метаннинг умумий конверсиясини 10,9 дан 47,2% гача, ароматик углеводородлар унуми 8,7 дан 42,3% гача ва ароматик углеводородларнинг ҳосил бўлиш селективлигини 80,5% дан 89,6% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish