Sayt test rejimida ishlamoqda

Қораева Латифа Зарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Пед1072.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари таълим жараёни самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик хусусиятларини аниқлаш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг динамик моҳиятини қиёсий таснифлаш ҳамда жисмоний ва ақлий фаолликнинг интегратив хусусиятларини доимий ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш жараёни дидактик ўйинларни ташкил етишда миллий қадриятлар меросини ҳисобга олиш, яратувчанлик ва бунёдкорлик ҳислатларини ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини интеллектуал ривожлантиришда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креативликни ривожлантириш модели полимодал ёндашув натижадорлигини таъминлашга қаратилган ўзининг шахсий муносабати ва ёндашувига ега бўлиш объектив имкониятларнинг дидактик мазмунини интерфаол муҳит ва ижодий-ўйинли топшириқлар тузилмасига босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари фаол ҳамкорлик ва еффектив мулоқот қилиш имокниятларини ошириш, ижодий қобилият ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар ва медиатаълим ресурслари мазмунини прогрессив ўзлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларига оид олинган илмий натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари таълим жараёни самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик хусусиятларини аниқлаш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг динамик моҳиятини қиёсий таснифлаш ҳамда жисмоний ва ақлий фаолликнинг интегратив хусусиятларини доимий ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа дорасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3541/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич таълимда креативлик ва ижодкорлик қобилиятларининг фарқли хусусиятларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш жараёни дидактик ўйинларни ташкил етишда миллий қадриятлар меросини ҳисобга олиш, яратувчанлик ва бунёдкорлик ҳислатларини ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини интеллектуал ривожлантиришда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ОТ-Ф1-118 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини шакллантириш тамойилларини тадқиқ етиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3541/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш босқичларини такомиллаштиришга еришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креативликни ривожлантириш модели полимодал ёндашув натижадорлигини таъминлашга қаратилган ўзининг шахсий муносабати ва ёндашувига ега бўлиш объектив имкониятларнинг дидактик мазмунини интерфаол муҳит ва ижодий-ўйинли топшириқлар тузилмасига босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа дорасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3541/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бошланғич таълимда креативлик ва ижодкорлик қобилиятларининг фарқли хусусиятларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари фаол ҳамкорлик ва еффектив мулоқот қилиш имкониятларини ошириш, ижодий қобилият ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар ва медиатаълим ресурслари мазмунини прогрессив ўзлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ОТ-Ф1-118 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини шакллантириш тамойилларини тадқиқ етиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3541/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш даражаларини аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish