Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматова Зулфия Тиллаволдийевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг назарий-методологик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ПҳД/Пед931.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Джумайев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/30.11.2021.Пед.05.07. 
Расмий оппонентлар: Еркабойева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели қиз ва ўғил болалар муносабатларидаги ижтимоий тенглик, мақомларида мувозанат, ҳуқуқ ва еркинликлари кафолатланишида адолатлилик ҳамда гендер стереотиплар, ўз-ўзини ҳимоялаш стратегияларини дарс ва дарсдан ташқари фаолиятга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
шарқона тарбияни шакллантиришга хизмат қиладиган тарбиявий тадбирлар мазмуни ўғил ва қиз болаларнинг манфаатлари устуворлиги ҳамда еътиқоди, ахлоқий қадриятлари ва бошқа миллий-маданий хусусиятларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари гендер саводхонликни оширувчи ўқув-методик, дидактик таъминотни яратиш ва ўқитувчилар методик тайёргарлигини ривожлантириш, ўғил ва қиз болаларнинг гендер тенглигини таъминлаш технологияларини танлаш асосида такомиллаштирилган;
гендер ёндашув асосида ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантириш тузилмаси (компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари) гендер саводхонлик бўйича шахсий тажрибани тўплашга имкон берувчи когнитив, ташкилий-фаолиятга доир, аксиологик фаолият натижасини акс еттирувчи шахснинг интегратив динамик хусусиятига барқарор устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий-педагогик асосини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асосини такомиллаштириш технологиялар тизимини яратиш, ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг ўқув-методик таъминотини яратиш имкониятларини лойиҳа ишида такомиллаштиришга доир тавсиялардан A1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 6-январ 02-07-28/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда гендерли ёндашувнинг фанлараро модулли технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга еришилган;
тарбиявий тадбирларни ўғил ва қиз болаларнинг манфаатлари устуворлиги ҳамда еътиқоди, ахлоқий қадриятлари ва бошқа миллий-маданий хусусиятларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда тавсиялардан ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал (2017–2020-йй.) лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 6-январ 02-07-28/04-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методика ва таълим технологияси асосида шарқона тарбияни шакллантиришга хизмат қиладиган тарбиявий тадбирлар мазмуни такомиллашувига хизмат қилган; 
шарқона тарбия, миллий менталитетда аёлга муносабат, шунингдек, оила муҳитининг соғломлигида аёлнинг ўрни сингари масалалар юзасидан билдирилган фикрлар ва илмий мулоҳазалардан ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал (2017–2020-йй.) лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 6-январ 02-07-28/04-сон маълумотномаси). Натижада шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувдан фойдаланиш, ёшларни умуминсоний, миллий, тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида тарбиялашнинг такомиллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish