Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Нигора Койировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар касбий кўникмаларини шакллантиришнинг ахборот таълим муҳитини такомиллаштириш (профессионал таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.06 – Електрон таълим назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Пед1708. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти. 
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтайевич, техника фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Файзийева Махбуба Рахимжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент; Бекназарова Саида Сафибуллайевна, техника фанлари доктори, профессор 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимда ахборот таълим муҳитини такомиллаштириш асосида талабаларда касбий кўникмаларни шакллантиришга доир педагогик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабалар касбий кўникмаларини шакллантиришнинг методик шарт-шароитлари касбий тайёргарликни тизимли таъминоловчи електрон контентни ахборот таълим муҳитида ўқув мажмуавий таъсир динамикасида вариативликда қўллаш орқали аниқлаштирилган; 
профессионал таълим талабаларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг интегратив модели ахборотли муҳитнинг очиқлик, оммабоплик, касбий йўналганлик тамойилларини графикли топшириқларни тезкор тушуниш ва қайта ишлашга ўргатувчи визуал топшириқлар мазмунига продуктивлик даражаларда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим талабаларида касбий кўникмаларнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ахборот билан ишлаш мотивасиясини ривожлантирувчи интерфаол ўқитишнинг якка ва гуруҳий иш шаклларини тезкор қайта алоқали муҳитда индивидуал диагностикали қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
профессионал таълим талабаларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг ўқув-дастурли таъминоти информацион компетенсияларни тизимли ривожлантирувчи Прожеcт Метҳод, Cасе Студй каби муаммоли ва лойиҳали технологияларни дифференсиал баҳолашнинг рефлексив жараёнларида комплекс таъсирли комбинацияда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим йўналишларидаги “Aхборот хавфсизлиги” фанини ўқитишда талабалар касбий кўникмаларини шакллантиришнинг ахборот таълим муҳитини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
талабалар касбий кўникмаларини шакллантиришнинг методик шарт-шароитлари касбий тайёргарликни тизимли таъминоловчи електрон контентни ахборот таълим муҳитида ўқув мажмуавий таъсир динамикасида вариативликда қўллашга доир таклифлари “Aхборот хавфсизлиги асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи билан тасдиқланган 233/2-034 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўрта махсус профессионал таълим тизимида “Aхборот хавфсизлиги” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга шароит яратилган;
профессионал таълим талабаларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг интегратив модели ахборотли муҳитнинг очиқлик, оммабоплик, касбий йўналганлик тамойилларини графикли топшириқларни тезкор тушуниш ва қайта ишлашга ўргатувчи визуал топшириқлар мазмунига продуктивлик даражаларда оптималлаштиришга оид материаллардан Бухоро муҳандислик технологиялари институтида 2019-2021-йилларда бажарилган “AИФ 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 сентабрдаги 02-07-2879/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг интеграциялашган ахборот-таълим муҳити ва мослаштирилган дастурий иловалардан фойдаланиш орқали касбий кўникмалари шакллантирилган; 
профессионал таълим талабаларида касбий кўникмаларнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ахборот билан ишлаш мотивасиясини ривожлантирувчи интерфаол ўқитишнинг якка ва гуруҳий иш шаклларини тезкор қайта алоқали муҳитда индивидуал диагностикали қўллашга оид таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 16-сентабрдаги №786-43-426-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар касбий кўникмаларини шакллантириш мотивациясини ошириш имкони шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish