Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Бўрон Нормаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенсиясини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед3278.
Илмий раҳбар: Халиков Aъзам Aбдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСс.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибайева Гулжахан Йермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтасинов Дадахон Фарходович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенсиясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари виртуал-педагогик микромуҳитни яратишга қаратилган ижтимоий муносабатларни кенгайтириш, ахборотларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини босқичма-босқич ривожлантириш ва рақамли медия ресурсларни даражасига кўра қиёсий дифференциаллаш асосида такомиллаштирилган;
фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги маълумотлар билан ишлаш жараёни мобиллигини жадаллаштириш, рақамли саводхонликни ошириш, фаол ижодий мулоқот қилишга йўналтириш  ҳамда таълим муассасаси ахборот таълим муҳитига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларининг ахборот компетенсиясини ривожлантириш модели фанлараро алоқадорлик компонентларини таълим мақсадларига кўра яхлитлаш, ижодий-фаол виртуал-педагогик муҳитни яратишга хизмат қилувчи дидактик функциялар амалийлигини таъминлаш ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантириш мезонлари глобал ва маҳаллий компютер тармоқлари, визуал алоқа, мобил қурилмалардан кетма-кет фойдаланиш ҳамда онлайн топшириқлар ва ахборот технологияларини таълим жараёнига интеграциялаш ҳамда мантиқий кетма-кетликка асосланганлик, очиқлилик ва мослашувчанликни таъминлаш тамойилларига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанлараро алоқадорликда талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари виртуал микромуҳитни яратишга қаратилган ижтимоий муносабатларни кенгайтириш, ахборотларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини босқичма-босқич ривожлантириш ва рақамли медия ресурсларни даражасига кўра қиёсий дифференциаллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЙОA-1-22 рақамли «Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш» номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28 январдаги 02-07-255/04 рақамли далолатномаси). Натижада техника олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил етишга шароит яратилган.
фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги маълумотлар билан ишлаш жараёни мобиллигини жадаллаштириш, рақамли саводхонликни ошириш, фаол ижодий мулоқот қилишга йўналтириш  ҳамда таълим муассасаси ахборот таълим муҳитига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28 январдаги 02-07-255/04 рақамли далолатномаси). Натижада фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенцияси тузилмасини умумкасбий фанлар алоқадорлиги асосида ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
талабаларининг ахборот компетенциясини ривожлантириш модели фанлараро алоқадорлик компонентларини таълим мақсадларига кўра яхлитлаш, ижодий-фаол виртуал-педагогик муҳитни яратишга хизмат қилувчи дидактик функциялар амалийлигини таъминлаш ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁA-1-22 рақамли «Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш» номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28 январдаги 02-07-255/04 рақамли далолатномаси). Натижада фанлараро алоқадорлик асосида талабаларни ахборот компетенциясини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ортган;
талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантириш мезонлари глобал ва маҳаллий компютер тармоқлари, визуал алоқа, мобил қурилмалардан кетма-кет фойдаланиш ҳамда онлайн топшириқлар ва ахборот технологияларини таълим жараёнига интеграциялаш ҳамда мантиқий кетма-кетликка асосланганлик, очиқлилик ва мослашувчанликни таъминлаш тамойилларига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28 январдаги 02-07-255/04 рақамли далолатномаси). Натижада фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг ахборот компетенциясини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish