Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзқулов Шерзод Шарофовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида графен оксиди олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2356.
Илмий раҳбар: Каримов Маьсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.K/T.78.01.
Расмий оппонентлар: Муҳиддинов Баҳодир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилен ва полипропиленга графен оксидини қўшиб, юқори даражадаги эксплуатацион хоссаларга эга бўлган полимер материаллар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё - графитдан графен оксиди синтез қилинган ва синтез жараёнининг мақбул шароити аниқланган; 
полиэтилен ва полипропиленни синтез қилинган графен оксидидан 0,1% масса қисм қўшиб модификациялаш натижасида эксплуатацион хоссалари юқори  полимер органик материаллар олинган;
графен оксиди зарраларини ультратовушли тарқатиш ва полипропилен эритмаси билан аралаштириш натижасида олинган полимер органик материалларнинг узилишга ҳамда зарбга чидамлилигининг ошиши аниқланган;
графитдан графен оксидини олиш, уни полиолефинларга қўшиб, физик-механик хоссалари юқори бўлган полимер органик материаллар олиш  технологиялари ишлаб чиқилган  ва техник-иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида графен оксид олиш ва олинган графен оксид билан модификацияланган полиолефинларни технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашё - графитдан графен оксиди олиш технологияси “Ўзнефтгаз АЖ” Муборак ГҚИЗда оқова сувларни тозаловчи адсорбент олишга жорий қилинган (“Ўзнефтгаз АЖ” Муборак ГҚИЗнинг 2022 йил 22 июндаги 628/ГК-06 сон маълумотномаси). Натижада, олинган графен оксиди асосидаги адсорбент ёрдамида оқова сувларни 95% гача тозалаш имконини берган;
олинган графен оксиди қўшимча сифатида полиэтилен ва полипропиленни модификациялаш учун “Ўзнефтгаз АЖ” Муборак ГҚИЗда амалиётга жорий қилинган (“Ўзнефтгаз АЖ” Муборак ГҚИЗ нинг 2022 йил 22 июндаги 628/ГК-06 сон маълумотномаси). Натижада, полиэтилен ва полипропиленга 0,1% графен оксид қўшиб олинган полимер органик материалларнинг узилишга мустаҳкамлигини 33% га ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish