Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаева Азиза Муродиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида ПВХ учун самарали органик қўшимчалар технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3031.
Илмий раҳбар: Каримов Маьсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.K/T.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи  Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Лутфуллаев Саъдулла Шукурович, техника фанлари номзоди, доцент
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид асосидаги полимер материалларнинг хоссаларини яхшилаш учун маҳаллий ишлаб чиқариш чиқиндилари ва ўсимлик хомашёларидан экологик тоза органик қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи полиэтилентерефталат ва қўрғошин ацетат асосида асосида ПВХ учун металл–органик термостабилизатор синтез қилинган;
металл-органик термостабилизаторни синтез қилишда қўрғошин ацетатнинг сувдаги 23% эритмаси ва терефтал кислотанинг натрийли тузининг 30% эритмаси ёрдамида маҳсулот унуми 84,5% ни ташкил этиши аниқланган;
кастор ёғи ва глицериннинг асосида пластификатор олишда мақбул шароит сифатида дастлабки моддалар моль нисбати 1:1, реакция вақти 6 соат ва 1900C ҳароратда маҳсулот унуми 90% гача эканлиги аниқланган;
қуйи молекуляр полиэтилен асосида янги пластификаторни синтез қилинган ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
қайта ишланган полимер хом ашёси асосида металл-органик стабилизатор, қуйи молекуляр полиэтилен асосида, шунингдек, кастор ёғи асосида пластификатор олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Органик қўшимчаларни синтез қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
иккиламчи полиэтилентерефталат ва қўрғошин ацетат асосида ПВХ учун термик стабилизатор, шунингдек, кастор мойи ҳамда қуйи молекуляр полиэтилен асосида пластификаторлар олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган  (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 8 майдаги 952/G’K-08-сон маълумотномаси). Натижада, юқори сифатли, юмшоқ, эластик ПВХ материаллар олишга имкон беради;
ишлаб чиқилган термик стабилизатор ва пластификаторлардан фойдаланиб ПВХ асосидаги полимер материаллар олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган  (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 8 майдаги 952/G’K-08-сон маълумотномаси). Натижада, олинган ПВХ асосидаги полимер материаллардан металл конструкциялар учун коррозияга қарши термик барқарор қопламалар сифатида фойдаланиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish