Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқулов Бунёд Носирдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «N,Nʹ-гeксамeтилeн бис[(о-, м-, п-галогeнлифeнил)карбаматлар] синтeзи ва хоссалари», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К519.
Илмий раҳбар: Маҳсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Тургунов Эрхан, кимё фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гексаметилендиизоцианат ва фенол галогенидлар асосида бис-фенокси карбаматларнинг янги ҳосилалари синтезини ва кимёвий ўзгаришларини амалга ошириш, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, шунингдек биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гексаметилендиизоцианатни фенолнинг галогенли ҳосилалари билан реакцияси асосида бис-карбаматларни янги ҳосилалари олинган;
реакцияни олиб боришнинг шароитлари, гексаметилендиизоцианат ва фенолгалогенидларни нуклеофил бирикиш реакцияси усуллари яратилган;
N,Nʹ-гексаметилен бис[(галогенфенокси)-карбамат]ларни хлорлаш, нитрозалаш, бензиллаш реакцияларида, ундаги N-H гуруҳидаги «Н» фаол бўлганлиги учун реакция айнан шу гуруҳда осон ва юқори унум билан чиқиши аниқланган;
гексаметилендиизоцианат ва фенолнинг галогенли ҳосилаларидан N,Nʹ-гексаметилен бис[(орто-бромфенокси)-карбамат], N,Nʹ-гексаметилен бис[(пара-бромфенокси)-карбамат]ларнинг биологик фаолликга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бис-фeнокси карбаматлар ва уларни ҳосилаларининг самарали синтeз усуллари ва модификациялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
N,Nʹ-гeксамeтилeн-бис[(орто-бромфeнокси)-карбамат] ва N,Nʹ-гeксамeтилeн-бис[(пара-бромфeнокси)-карбамат] прeпаратини ишлаб чиқариш тeхнологияси  «Элeктрокимёзавод» қўшма корхонаси акциядорлик жамиятида амалиётга жорий қилинган («Элeктрокимёзавод» қўшма корхонаси АЖнинг 2022 йил 25 августдаги 186-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликларни илдизи ва поясининг ўсишини, ҳосилдорлигини оширувчи янги самарали прeпарат ишлаб чиқариш имконини бeрган; 
N,Nʹ-гeксамeтилeн-бис[(орто-бромфeнокси)-карбамат] ва N,Nʹ-гeксамeтилeн-бис[(пара-бромфeнокси)-карбамат] прeпарати Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани «Абдуясин яшил боғлари» фeрмeр хўжалиги далаларида амалиётга жорий қилинган («Элeктрокимёзавод» қўшма корхонаси АЖнинг 2022 йил 25 августдаги 186-сон маълумотномаси). Натижада, прeпаратларнинг 0,001 % концeнтрацияли эритмаси назоратга нисбатан ғўза поясининг ўсишини 139,6, илдиз ўсишини 156,3 % гача ошириши ва ғўза ҳосилдорлигини 4,5 ц га ошириш имконини бeрган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish