Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалиев Aкмалжон Махаммаджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмунини такомиллаштириш методикаси (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4141.
Илмий раҳбар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020.Пед.76.02. 
Расмий оппонентлар: Aлийев Райимжон, техника фанлари доктори, профессор; Болтайева Мухайё Лутфиллайевна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика соҳасидаги олий таълимнинг бакалавриат босқичида Умумий физиканинг “Елементар зарралар физикаси” бўлими амалий машғулотлари мазмунини ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
педагогика олий таълим муассасаларида Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “фундаментал”, “ғалати” ва “мафтункор” зарралар иштирокида содир бўладиган жараёнларга илмий-методик ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “барион” ва “лептон” зарядлари (сонлари) сақланиш қонунларини ўзлаштириш орқали талабаларнинг мантиқий ва мустақил фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи масалалар орқали такомиллаштирилган;
Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “ғалати” ва “мафтункор” зарралар иштирокидаги жараёнларни тушунтиришда фанлараро интеграцияни ва талабаларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришга қаратилган масалалар мажмуасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мавзуларини ўқитиш методикаси талабаларнинг назарий билим, амалий кўникма, малакалари ва касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ноанъанавий ўқитишнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда талабалар билимини комплекс баҳоловчи ностандарт топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида елементар зарралар физикаси амалий машғулотларининг такомиллаштирилган мазмунини яратишга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “фундаментал”, “ғалати” ва “мафтункор” зарралар иштирокида содир бўладиган жараёнларга илмий-методик ёндашув асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Умумий физика. Елементар зарралар физикаси асослари” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи). Натижада, унинг асосида Умумий физика (Aтом, ядро ва елементар зарралар физикаси) дан ўқув машғулотларни ташкил етишдаги дидактик жараён ва методик таъминотни такомиллаштиришга еришилган; 
Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “барион” ва “лептон” зарядлари (сонлари) сақланиш қонунларини ўзлаштириш орқали талабаларнинг мантиқий ва мустақил фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи масалалар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид амалий таклифларидан Гулистон давлат университетида бажарилган ИТДA-1-26-рақамли “Узлуксиз таълим тизимида физика ўқитишни еҳтимолий-статистик ғоя ва туцҳунcаларни шакллантириш асосида такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 21-декабрдаги 02-07-4151/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг Елементар зарралар физикаси бўлимини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга еришилган; 
Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мазмуни “ғалати” ва “мафтункор” зарралар иштирокидаги жараёнларни тушунтиришда фанлараро интеграцияни ва талабаларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи масалалар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган БВ-Ф-/005-рақамли “Теорические исследования параметро солночного элемента и вляни нанотехнологической обработки его поверхности на повешене эффективности гелиоэнергетики” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 21-декабрдаги 02-07-4151/04–сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг Елементар зарралар физикаси бўлимини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга еришилган;
Елементар зарралар физикаси бўлими амалий машғулотлари мавзуларини ўқитиш методикаси талабаларнинг назарий билим, амалий кўникма, малакалари ва касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ноанъанавий ўқитишнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда талабалар билимини комплекс баҳоловчи ностандарт топшириқларни ишлаб чиқиш асосида амалий машғулотлар мазмунини ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир таклифларидан педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Умумий физика. Елементар зарралар физикаси асослари” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи). Натижада, Умумий физиканинг Елементар зарралар физикаси бўлимини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish