Sayt test rejimida ishlamoqda

Диникулов Жўрабек Абдунабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1097.
Илмий раҳбар: Муртазаев Саидмуродхон Саидиалоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шаковец Наталья Вячеславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белорус Республикаси); Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва Давлат Стоматология тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятидаги мактабгача ёшдаги болаларининг оғиз суюқлигида фторидларнинг концентрацияси етарли эмаслиги, тишларнинг кариесга мойиллиги ва касалликнинг ривожланиш жадаллигининг ошишига олиб келиши исботланган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда тиш кариесини эндоген фтор профилактикасини амалга ошириш мақсадида республикамизда илк маротаба оптимал миқдорда фтор сақловчи йодланган-фторланган ош тузи самарадорлиги исботланган;
йодланган, фторланган ош тузидан фойдаланишни кенг оммалаштириш асосида болаларни аралаш сўлагидаги фторидлар миқдорининг оптимал кўрсаткичини таъминлаш орқали тиш кариесининг тарқалиш даражасини камайтиришнинг тизимли профилактикаси ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти мактабгача ёшдаги болаларда ишлаб чиқилган кариеспрофилактик чора тадбирлар комплексини қўллаш, тиш кариесининг тарқалиши ва жадаллиги кўрсаткичлари ижобий ўзгариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни асослаш ва олинган илмий натижалар борасида ишлаб чиқилган «Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган мактабгача таълим ёшидаги болаларда тиш кариесининг бирламчи профилактикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 8н-р/241-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома мактабгача таълим ёшидаги болалар орасида оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш орқали тиш кариесининг бирламчи профилактикасини амалга ошириш имконини берган;
уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикаси чора-тадбирларини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида «Тошкент вилоятининг турли манбаларидан олинган ичимлик сувини гигиеник баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 8н-р/240-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Тошкент вилоятининг турли манбаларидан олинган ичимлик суви таркибидан фтор миқдорини гигиеник баҳолаш орқали уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштириш болаларнинг сўлак таркибидаги фтор миқдорини ошириш орқали касалликни олдини олиш имконини берган;
уюшган болалар гуруҳларида тиш кариесининг эндоген профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахри Мирзо Улуғбек туманидаги 3-сонли ва Олмазор туманидаги 5-сонли болалар стоматологик  поликлиникаларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 8н-з/264-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аҳоли яшаш жойларидаги ичимлик суви таркибида фтор миқдорини назорат қилиш, ош тузи таркибидаги фтор орқали сўлак таркибини яхшилаш натижасида стоматологик статусни, оғиз бўшлиғи парвариши бўйича кўникмаларни шакллантириш, болаларда тишлар кариеси тарқалишини олдини олиш ва касалликни даволашга қаратилган сарф-харажатларни  камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish