Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Нодирбек Нематжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Тугалланмаган суицидлардан кейинги психопатологик ҳолатларни клиник хусусиятлари ва уларни комплекс даволашда психотерапия ва профилактика" 14.00.43 – Профилактик тиббиёт; 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1211.
Илмий раҳбар: Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИK фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИK рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD 04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар:  Алимов Улуғбек Худаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салохиддинов Зуҳриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.      
Йетакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларини шаклланишда ижтимоий преморбид ва клиник хусусиятлар мажмуасининг ролини, тугалланманган суицидлардан кейинги психопатологик ҳолатларни ва уларни комплекс даволашда психотерапия самарадорлигини ва олдини олишни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:        
биринчи маротаба тугалланмаган ўз жонига қасд қилган шахсларда ўз жонига қасд қилиш хулқ-атворининг шаклланишида ижтимоий, преморбид ва клиник белгилар мажмуасининг роли асосланган;
тематик беморларда ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларининг хусусиятлари аниқланди ва ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларининг такрорланишига мойил бўлган юқори хавф гуруҳлари аниқланган;
биринчи маротаба тугалланмаган суициддан кейинги психопатологик (астеник, депрессив, ваҳима-қўрқув) ҳолатларнинг клиник хусусиятлари аниқланди ва беморларни комплекс даволашда психотерапия усуллари ишлаб чиқилган; 
тугалланмаган ўз жонига қасд қилган беморларни комплекс даволаш ва олдини олишда психотерапия усулларининг самарадорлиги, ушбу контингентнинг профилактикаси ва ижтимоий мослашуви асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тугалланмаган суицидлардан кейинги психопатологик холатларни ўрганишда олинган илмий натижалар асосида:
тугалланмаган суицид қилган беморларга психотерапевтик ёрдам кўрсатишни прогностик ахамияти бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Тугалланмаган суицид қилган беморларга психотерапевтик ёрдам кўрсатишни прогностик ахамиятини баҳолаш учун терапевтик ва профилактик алгоритми" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 8-н-м/438-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларининг эрта прогнози учун ишончли муҳим мезонларни аниқлашга имкон берган;
тугалланмаган суицидлардан кейинги психопатологик ҳолатлар ва уларни комплекс даволашда психотерапия ва олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг илмий натижалари Андижон, Фарғона, Наманган вилоят психоневрологик диспансерларининг клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги 8н-з/279-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалга оширишда беморларни касалхонага ётқизиш частотасининг пасайиши, ётоқ кунлари сонининг қисқариши, фаол психофармакологик даволаш ва моддий харажатларининг пасайиши, ўлим ва ногиронликни қисқариши, ҳаёт давомийлиги ва сифатининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish