Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиловов Ҳусан Шомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Конденсирланган гетероциклик бирикмалар асосида самарали коррозия ингибиторлари ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3036.
Илмий раҳбар: Холикова Севара Джасуровна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, тeхника фанлари дoктoри, прoфeccoр; Юсупов Сухроб Қахрамон ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Тошкeнт давлат тeхника унивeрситeти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: конденсирланган гетероциклик бирикмалар - хинолин ҳосилалари ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улар асосида олинган таркибларнинг коррозиядан ингибирлаш хусусиятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор карбонилли бирикмалар ва ароматик аминларнинг гетероциклланишидан ҳоссалари аввалдан белгиланган азотгетероатомли жипслашган гетероциллар синтез қилинган;
d-металл оксидлари ва фторидлари асосида юқорисамарали ва барқарор катализаторлар таркиби ишлаб чиқилиб, хинолин ҳосиллари синтезида  селективлиги исботланган;
анилин ва кротон альдегиднинг каталитик гетероциклланиш реакцияси мақбул шароитлари аниқланиб, 4-метилхинолин Скрауп қоидасига зид ҳосил бўлиши механизми асосланган;
олинган хинолин ҳосиллари асосили таркиб, металлар коррозиясининг ингибиторлари сифатида синаб кўрилиб, ҳимоялаш даражаси 90 % дан кам эмаслиги аниқланган;
конденсирланган гетероциклик бирикмалар - хинолин ҳосилалари асосида коррозия ингибиторлари олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Селектив полифункционал катализаторлар, жипслашган гетерохалқалар асосида коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хинолин, алкилхинолинлар асосида коррозия ингибиторларини олиш технологияси Шуртангаз кимё мажмуасининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Шуртангаз кимё мажумасининг 2022 йил 24 январдаги 589-сон маълумотномаси). Натижада, корхона қурилмаларини коррозиядан ҳимоялаш ва узоқ муддатлар самарали экспулатация қилиш имконини беради;
анилиннинг кротон фракцияси билан каталитик гетероциклланиш маҳсулотлари асосида олинган коррозия ингибиторларини олиш технологияси Шуртангаз кимё мажмуасининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш буйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Шуртангаз кимё мажумасининг 2022 йил 24 январдаги 589-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинувчи хорижий СНПХ препаратни, маҳаллий «IK-XXS» сериядаги коррозия ингибиторлари билан алмаштириш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish