Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаффарова Шахноза Нуритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг назарий-ҳуқуқий масалалари”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4. PhD/Yu407.
Илмий раҳбар: Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Якубов Шуҳрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Алиева Камола Равшановна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг назарий-методологик жиҳатлари ва ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат томонидан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳақиқий тенгликка эришиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг иштирокини кенгайтириш, жинс бўйича камситишни бартараф этиш ва олдини олиш каби вақтинчалик махсус чоралар кўрилиши асослаб берилган;
давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахс белгиланиши ва ваколатли шахснинг мажбуриятларини бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилиши лозимлиги асослаб берилган;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгиланиши зарурлиги асослаб берилган; 
Вазирлар Маҳкамасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатлари белгиланиб, бу борада давлат дастурларини ва стратегияларни тасдиқлаш хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг назарий-ҳуқуқий масалалари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат томонидан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўрилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сонли Қонуни 6-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда эътибoрга oлинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 22 майдаги 05/1-01-102-сон далолатномаси). Мазкур таклиф хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда тенг имкониятлар кафолатланишига хизмат қилган;
давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахсбелгиланиши ва ваколатли шахснинг мажбуриятларини бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сонли қонун 13-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 22 майдаги 05/1-01-102-сон далолатномаси). Мазкур таклиф давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлигини таъминлаш мажбуриятини бевосита давлат органи раҳбари ўринбосарига юклашга хизмат қилган;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгиланиши зарурлиги оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни 5-моддаси иккинчи хатбошисига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 22 майдаги 05/1-01-101-сон далолатномаси). Мазкур таклиф хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда давлат дастурлари ҳамда стратегиялари ролини юксалтириш, ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифасини аниқлаштиришга хизмат қилган;
Вазирлар Маҳкамасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатларига оид таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил
2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни 6-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 22 майдаги 05/1-01-101-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish