Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Сардор Бегмахмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.1.ПҳД/Иқт830
Илмий раҳбар: Aрабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ПҳД.03/28.02.2022.И.18.01
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли хизматлар кўрсатиш ва инновацион салоҳиятни ошириш, талаб ва таклиф мувофиқлигига йўналтирилган хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлиги мониторинги интеграл кўрсаткичлари таркибида ендоген омилларига кўра ишлаб чиқаришдан кейинг даврда хизмат кўрсатиш даражаси ва екзоген омиллар бўйича хизмат кўрсатиш кафолатига устувор аҳамият бериш ёндашуви таклиф етилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш механизми екологик омилларнинг хизмат кўрсатиш жараёнига, аксинча хизмат кўрсатишнинг екологик тизимига таъсири мониторинги каби компонентларга кўра такомиллаштирилган;
рақобатбардошликни баҳолаш услубияти корхоналар фаолиятига таъсир етувчи омилларнинг интенсивлиги, таъсир етиш оқибатлари даражаси ва кўлами, омилларнинг даврий ўзгариш оралиғи каби параметрларнинг вазн қийматларини шакллантиришга кўра такомиллаштирилган;
миллий иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш сегментидаги корхоналар рақобат устунлигини устувор даражада инновацион фаолият, ахборот таъминоти ва кадрлар малакаси ҳамда рақобатбардошлик стандартлари кабиларга кўра хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобат устунлиги стратегиясини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаш-тириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
рақамли хизматлар кўрсатиш ва инновацион салоҳиятни ошириш, талаб ва таклиф мувофиқлигига йўналтирилган хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлиги мониторинги интеграл кўрсаткичлари таркибида ендоген омилларига кўра ишлаб чиқаришдан кейинг даврда хизмат кўрсатиш даражаси ва екзоген омиллар бўйича хизмат кўрсатиш кафолатига устувор аҳамият бериш ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 27-октябрдаги 11/05-15-11682 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигига таъсир етувчи ендоген ва екзоген омилларни таснифлаш орқали уларнинг интенсив ривожланиш йўналишларини аниқлаш имконини берган;
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш механизми екологик омилларнинг хизмат кўрсатиш жараёнига, аксинча хизмат кўрсатишнинг екологик тизимига таъсири мониторинги каби компонентларга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 27-октябрдаги 11/05-15-11682 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлик салоҳиятини муайян даражага ошириш, екологик омилларнинг хизмат кўрсатиш жараёнига таъсирини мониторинг қилиш орқали баҳолаш имконини берган;
рақобатбардошликни баҳолаш услубияти корхоналар фаолиятига таъсир етувчи омилларнинг интенсивлиги, таъсир етиш оқибатлари даражаси ва кўлами, омилларнинг даврий ўзгариш оралиғи каби параметрларнинг вазн қийматларини шакллантиришга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришъ” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 27-октябрдаги 11/05-15-11682 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобат устунлиги даражасини баҳолаш аниқлигини ошириш имконини берган;
миллий иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш сегментидаги корхоналар рақобат устунлигини устувор даражада инновацион фаолият, ахборот таъминоти ва кадрлар малакаси ҳамда рақобатбардошлик стандартлари кабиларга кўра хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобат устунлиги стратегиясини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришъ” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 27-октябрдаги 11/05-15-11682 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар бошқарма таркибидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг жорий ва стратегик мақсадлари бўйича вазифаларини тизимлаштириш ва истиқболли чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish