Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегмуллайев Отабек Ирисалийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ночор саноат корхоналарини бозор шароитларига мослаштириш самарадорлигини ошириш”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.1.ПҳД/Иқт1969
Илмий раҳбар: Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, ДСc.03/30.12.2019.И.03.05.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Рашид, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент 
Йетакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодий ночор саноат корхоналарини бозор шароитларига мослаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан ночорлигини диагностика қилиш (баҳолаш) ёндашуви яқинлашиб келиши (содир бўлиши) мумкин бўлган ночорлик (инқироз) аломатларини баҳолаш (уч поғонали) ва негизида мақсадли чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга кўра такомиллаштирилган;
“Aгрегат заводи” Aксиядорлик жамиятини ссенарийли ривожлантириш доирасида ички имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини мақбуллаштириш ва тўлиқ сиклли ишлаб чиқариш тизимини ташкил қилиш стратегиялари асосланган; 
саноат ишлаб чиқаришни иқтисодий жиҳатдан ночорлик шароитида ссенарийли ривожлантириш ёндашуви (методологик ёндашуви) келажакда содир бўлиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларнинг оқибатларини башорат қилишга кўра (7-босқич) такомиллаштирилган;
Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш доирасида “Aгрегат заводи” Aксиядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини камайтиришга қаратилган ривожланишнинг 2025 йилга қадар прогноз қийматлари асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Саноат корхоналарида инновасион салоҳиятни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
корхоналар иқтисодий ночорлигини диагностика қилиш (баҳолаш)нинг такомиллаштирилган ёндашувидан “Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 18-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (“Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 7 апрелдаги 04/78-22-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар жамиятда ночорлик тартиб-таомилини танлаш қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш имкониятини баҳолашга ва қарздорлик ресурслари, имкониятлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланган қарор қабул қилиш жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда корхонанинг тўловга лаёқатлилик қобилятини тикланиш коеффицийентини 2022 йилда 0,07 бирликка ошириш имконини берган;
ссенарийли ривожлантириш стратегиялари ички имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш кабиларга кўра маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини мақбуллаштириш ва тўлиқ сиклли ишлаб чиқариш тизимини ташкил қилиш бўйича стратегиялар “Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 5 апрелдаги 18-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (“Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 7 апрелдаги 04/78-22-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар корхонанинг Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини таркибига кириш дав-рида самарали ривожланиш даражасини муайян даражага ошириш имконини беради;
келажакда содир бўлиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларни башорат қилишга кўра ишлаб чиқаришни иқтисодий ностандарт шароитда ташкилий-иқтисодий ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ёндашувдан “Aгрегат заводи” AЖни 2022-2025 йилларда ривожлантиришнинг дастурий ҳужжатини тайёрлашда фойдаланилиб, Aксиядорлик жамиятининг 2022 йил 5 апрелдаги 18-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (“Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 7 апрелдаги 04/78-22-сон маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган ёндашувнинг қўлланилиши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини истиқболдаги реал иқтисодий шарт-шароитни тўлароқ еътиборга олган ҳолда ривожлантиришнинг аниқлик даражасини оширишга хизмат қилган;
Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш доирасида “Aгрегат заводи” AЖнинг ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтириш бўйича ривожланишнинг 2025 йилга қадар прогноз қийматлари бўйича таклифлар “Aгрегат заводи” AЖни 2022-2025 йилларда ривожлантиришнинг дастурий ҳужжатини тайёрлашда фойдаланилиб, Aксиядорлик жамиятининг 2022 йил 5 апрелдаги 18-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (“Aгрегат заводи” AЖнинг 2022 йил 7 апрелдаги 04/78-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий қилиш натижасида “Aгрегат заводи” AЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтириш 2025 йилда 2022 йилга нисбатан 4,06 % га камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish