Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Шерзод Шеркулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1008
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мослаштириш учун 5620-«Пул  эквивалентлари (юқори ликвидли инвестициялар)» нoмли ишчи синтeтик счётни ҳисoб сиёсaтигa киритиш орқали ахборот бериш имкониятлари оширилган; 
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисобининг таркибий қисми ҳисобланган электрон пуллар айланмасини ҳисобда аниқ акс эттириш мақсадида 5540-«Электрон пул маблағлари ҳисоби» нoмли ишчи синтeтик счётни ҳисoб сиёсaтигa киритиш асосланган;
тайёр маҳсулотлар (товар, иш ва хизматлар)ни сотишдан тушган пул маблағларини аниқлаш мақсадида сотиш ҳажмини савдо дебиторлик қарзларининг ўзгаришига қайта ҳисоблаш учун соф сотиш ҳажмини савдо чегирмалари ва харидорлардан қайтарилишлар суммаларига мувофиқлаштириш таклиф этилган;
қурилиш корхоналарида товар-моддий захиралар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари каби омиллар таъсирида операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдаги пул оқимларининг 2026 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича  олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мослаштириш учун 5620-«Пул  эквивалентлари (юқори ликвидли инвестициялар)» нoмли ишчи синтeтик счётни ҳисoб сиёсaтигa киритиш тaклифи  «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК амалиётига жорий этилган. («Ўзмахсусмонтажқурилиш» АКнинг 2022 йил 8 сентябрдаги 01-262/08-22-сон маълумотномаси, «Оҳангаронцемент» АЖнинг 2022 йил 6 мартдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада, пул эквивалентларининг мазмуни, шаклланиш муддатлари ҳамда таркибий тузилиши бўйича ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш орқали самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган. 
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисобининг таркибий қисми ҳисобланган электрон пуллар айланмасини ҳисобда аниқ акс эттириш мақсадида 5540-«Электрон пул маблағлари ҳисоби» нoмли ишчи синтeтик счётни ҳисoб сиёсaтигa киритиш таклифи «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖ амалиётига жорий этилган. («Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг 2022 йил 8 сентябрдаги 01-262/08-22-сон маълумотномаси, «Оҳангаронцемент» АЖнинг 2022 йил 6 мартдаги 12-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифни акциядорлик компаниясининг ҳисоб сиёсатига киритилиши электрон пуллар айланмасини ҳисобда аниқ акс эттиришни таъминлаб берган ҳамда ушбу фаолият бўйича пул оқимларини баҳолаш ва назорат  қилиш осонлашган. 
тайёр маҳсулотлар (товар, иш ва хизматлар)ни сотишдан тушган пул маблағларини аниқлаш мақсадида сотиш ҳажмини савдо дебиторлик қарзларининг ўзгаришига қайта ҳисоблаш учун соф сотиш ҳажмини савдо чегирмалари ва харидорлардан қайтарилишлар суммаларига мувофиқлаштириш таклифи «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК амалиётига жорий этилган. («Ўзмахсусмонтажқурилиш» АКнинг 2022 йил 8 сентябрдаги 01-262/08-22-сон маълумотномаси, «Оҳангаронцемент» АЖнинг 2022 йил 6 мартдаги 12-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида соф тушум ҳажми ва дебиторлик қарзларининг ўзгариши мувофиқлаштирилган ва сотишдан тушган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлиги, тўлиқлиги ва объективлигини оширишга эришилган;
қурилиш корхоналарида товар-моддий захиралар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари каби омиллар таъсирида операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдаги пул оқимларининг 2026 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК амалиётига жорий этилган. («Ўзмахсусмонтажқурилиш» АКнинг 2022 йил 8 сентябрдаги 01-262/08-22-сон маълумотномаси). Натижада пул маблағлари ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таъсири ўрганилган, корхонадаги пул оқимларининг кейинги беш йилликдаги прогноз кўрсаткичлари таҳлил қилинган ҳамда «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК фаолиятида қўллаш учун тавсия қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish