Sayt test rejimida ishlamoqda

Рафикова Дилафруз Каххоралийевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед2578.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Каримова Мукаддас Отажоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги ПҳД.03/30.11.2021.Пед.05.07. 
Расмий оппонентлар: Aбдуллаева Барно Сайфутдинова, педагогика фанлари доктори, профессор; Еркабайева Нигора Шермотовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари педагог кадрлар буюртмачилари еҳтиёж ва талабларини мунтазам ўрганиб бориш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграцияси ҳамда педагогик таълим компонентлари узвийлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш модели педагогик вазиятларни вужудга келтиришнинг ўқув-методик таъминоти ҳамда шахсга йўналтирилган муаммоли ўқитиш ва мантиқий фикрлаш жараёнларининг адекват уйғунлигини таълимий мақсадлар яхлитлигига мослигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари педагогик жараённинг мотивацион компонентларини ривожлантиришга устуворлик бериш ҳамда талабаларни ўқув-билиш фаолияти ривожланиш траекториясини дидактик мақсадларга интегратив мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг амалий тайёргарлиги педагогик вазиятга мос лойиҳалаш технологияси баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятий мезонлари динамикаси уйғунлигини субъектив омиллар продуктив таъсирчанлигини оширишга қаратилган педагогик микромуҳитни интенсив яратиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари педагог кадрлар буюртмачилари еҳтиёж ва талабларини мунтазам ўрганиб бориш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграцияси ҳамда педагогик таълим компонентлари узвийлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли бўйруғи асосида берилган 538-169 рақамли нашр рухстномаси), (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 23 ноябр 02-07-сон 4200/04-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот мавзусига оид илмий-методик манбалар, мейёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқитувчилик касбининг ривожланиши тенденцияси талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштирининг педагогик имкониятларини тахлил етишга еришилган;
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш модели педагогик вазиятларни вужудга келтиришнинг ўқув-методик таъминоти ҳамда шахсга йўналтирилган муаммоли ўқитиш ва мантиқий фикрлаш жараёнларининг адекват уйғунлигини таълимий мақсадлар яхлитлигига мослигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-0249 рақамли нашр рухсатномаси, Тошкент давлат университетининг 2022 йил 23 ноябр 02-07-сон 4200/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг амалий тайёргарлигини педагогик вазиятга оид масалалар воситасида ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган; 
талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари педагогик жараённинг мотивацион компонентларини ривожлантиришга устуворлик бериш ҳамда талабаларни ўқув-билиш фаолияти ривожланиш траекториясини дидактик мақсадларга интегратив мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223 “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 23 ноябр 02-07-сон 4200/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси мазмуни ва уни жорий етиш дастурини такомиллаштиришга еришилган; 
талабаларнинг амалий тайёргарлиги педагогик вазиятга мос лойиҳалаш технологияси баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятий мезонлари динамикаси уйғунлигини субъектив омиллар продуктив таъсирчанлигини оширишга қаратилган педагогик микромуҳитни интенсив яратиш асосида такомиллаштириш юзасидан тавсиялар “Педагогик таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг амалий тайёргарлигини такомиллаштириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли бўйруғи асосида берилган 233-0249 рақамли нашр рухстномаси, Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 23 ноябр 02-07-сон 4200/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг амалий тайёргарлигини ривожлантириш режаларини такомиллаштириш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish