Sayt test rejimida ishlamoqda

Қудратов Исломитдин Aбдиғани ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қурлиш материаллари карйерларида портлатиш ишларида гидрогел тиқинларни қўллашни тадқиқ қилиш ва асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, йер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2808.
Илмий раҳбар: Махмудов Дилмурод Рахматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Уринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, доцент; Назаров Заир Садикович, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари карйерларида қояли тоғ жинсларини портлатиш усулларини ишлаб чиқиш ва асослаш ҳамда портлатиладиган кон массивини майдаланиш сифатини оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портловчи модда зарядининг портлаши натижасида ҳосил бўлган босимини ва скважинадан чиқадиган гидрогелнинг отилиш вақтини аниқлаш учун математик модел ишлаб чиқилган ва портловчи модда енергиясининг тоғ жинси массивига таъсир вақти ортиши аниқланган;
гидрогел тиқинли портловчи модда зарядларининг портлатишидан тоғ жинси майдалаш зонаси, унинг қиймати заряд радиуси, саноат портловчи моддаларининг енергия кўрсаткичлари, гидрогелнинг мавжудлигини ҳисобга оладиган коеффициентга тўғри пропорционаллиги ва тоғ зарралари отилишининг критик тезлигига тескари пропорционаллиги аниқланган;
ҳар хил турдаги тиқин қўлланилганда скважинадаги портловчи модда зарядларининг параметрларини четки-елементлар услубида изланишлар амалга оширилган ва натижада гидрогел тиқинидан фойдаланганда скважинанинг тоғ жинси массиви майдалаш даражасини ошириш имконини бериши аниқланган;
скважина портловчи модда зарядида ҳар хил турдаги тиқинлардан фойдаланганда тоғ жинси массивининг кучланганлик ҳолатини белгиловчи сиқилиш кучланишларини параметрларини ҳисоблаш алгоритми ва математик модели ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қурилиш материаллари карйерларида портлатиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ жинси массивини гидрогел тиқини ёрдамида портлатиш усули 2-сон ММКЖга қарашли «Восточний баликлитов» ва «Жаннат таровати» МCҲЖ оҳактош карйерларида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги 05/15-2598-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган портлатиш услубига кўра ноўлчамлар 16% дан 9% гача камайтириш, майдаланиш даражасининг ошиши екскаваторларнинг унумдорлигини 4-5% га ошириш ва иккиламчи майдалаш харажатлари хамда бурғилаш ва портлатиш ишларининг бошқа харажатлари ҳисобидан 1 м3 тоғ жинси учун 837 сўм иқтисодий самарасига еришиш имконини берган;
скважина портловчи модда затядларида гидрогел тиқинларни қўллаш орқали бурғилаш ва портлатиш ишларини олиб боришни самарали ўлчамлари 2-сон ММКЖга қарашли «Восточний баликлитов» ва «Жаннат таровати» МCҲЖ оҳактош карйерларида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги 05/15-2598-сон маълумотномаси). Натижада, портлатиш скважина сеткалари ўлчамларини 3,5х3,5 метрдан 3,8х3,8 метргача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish