Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Фарҳоджон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped492.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Шахзода Aбдуллайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфатжон Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шерматова Умида Сапайевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг билим егаллашидаги бўшлиқларни коррексиялаш механизмлари педагогик диагностика мезонларини коррексиялаш жараёнига нисбатан операцион фаолиятли қўллаш ва дидактик натижаларни таълим муҳитига муқобиллик асосда мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш босқичлари солиштириш, қиёслаш, прогнозлаш методларини инновацион таълим муҳитида инвариант қўллаш ва таълимнинг вариативлик шаклларини амалиёт билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш модели моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини унинг таъкидловчи ва башоратлаш функсиялари мазмунига квалиметрик баҳолаш кўрсаткичлари ёрдамида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш механизмлари кўникма ва малакага асосланган рефлексив технологиялар мазмунини таянч, умумий ва хусусий компетенсиялар билан боғлиқ ҳолда изоҳлаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш технологияси мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини унинг таъкидловчи ва башоратлаш функсиялари мазмунига квалиметрик баҳолаш кўрсаткичлари ёрдамида сингдириш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш модели, кўникма ва малакага асосланган рефлексив технологиялар мазмунини таянч, умумий ва хусусий компетенсиялар билан боғлиқ ҳолда изоҳлаш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш механизмлари борасидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 28 ноябрдаги 01/11-01/1-1793-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш механизмлари борасида инновацион фаолиятни ташкил етиш, ахборот майдони ва медиа муҳитни яратишга хизмат қилган; 
педагогик диагностика мезонларини коррексиялаш жараёнига нисбатан операцион фаолиятли қўллаш ва дидактик натижаларни таълим муҳитига муқобиллик асосда мослаштириш орқали такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларининг билим егаллашидаги бўшлиқларни коррексиялаш механизмлари, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш тизими бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 23 декабрдаги №394-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг таълимий натижаларини ўрганиш жараёнида фикрлаш қобилиятининг мослашувчанлигини ривожлантириш ушбу жараённинг зарур ва муҳим компонентларидан бири сифатида намоён бўлишига хизмат қилган;
солиштириш, қиёслаш, прогнозлаш методларини инновацион таълим муҳитида инвариант қўллаш ва таълимнинг вариативлик шаклларини амалиёт билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррексия қилиш босқичлари, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ва ижодкорлик компетенсияларини баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 23 декабрдаги 394-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнидаги натижаларини диагностика қилишнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш, коррексион-ривожлантирувчи ҳаракатлар  фаолиятини амалга оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish