Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоқов Aкрам Aвазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед 3466.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСс.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умиров Фарход Умирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий масъулиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёни Ватанга садоқат ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омиллари ва интеллектуал-мотивацион хусусиятларнинг шахсий-ижтимоий позицияси билан интенсив алоқадорлигини емпирик баҳолаш имкониятларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда ижтимоий масъулиятни баҳолаш мезонлари мазмунли-операцион ва емоционал-иродавий хусусиятларнинг ахлоқий-тарбиявий, шахсий-касбий сифатлар билан обектив мослаштириш ҳамда интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлигининг интеграцион таъсирини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели тарбиявий муҳит таъсирчанлиги, ижтимоий масъулиятни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик механизмларни табақалаштириш ва таълимий мақсадларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш самарадорлиги касбий-профиссионал нормалар ва қоидаларнинг ҳаётий истиқболлар ҳамда ижтимоий жараёнларга праксеологик таъсири билан евристик индвидуал сифатларнинг векторли-динамик интеграциясини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида: 
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёни Ватанга садоқат ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омиллари ва интеллектуал-мотивацион хусусиятларнинг шахсий-ижтимоий позицияси билан интенсив алоқадорлигини емпирик баҳолаш исмкониятларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ҳарбий тарих” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, таъсир етувчи омилларини аниқлашга шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни баҳолаш мезонлари мазмунли-операцион ва емоционал-иродавий хусусиятларнинг ахлоқий-тарбиявий, шахсий-касбий сифатлар билан обектив мослаштириш ҳамда интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлигининг интеграцион таъсирини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Чақириққача қадар бошланғич тайёргарликни ташкилетиш ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-153 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг жараён моделини такомиллаштиришга имкон яратилган;
олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели тарбиявий муҳит таъсирчанлиги, ижтимоий масъулиятни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик механизмларни табақалаштириш ва таълимий мақсадларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ҳарбий тарих” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш самарадорлиги касбий-профиссионал нормалар ва қоидаларнинг ҳаётий истиқболлар ҳамда ижтимоий жараёнларга праксеологик таъсири билан евристик индвидуал сифатларнинг векторли-динамик интеграциясини жадаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Чақириққача қадар бошланғич тайёргарликни ташкилетиш ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-153 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish