Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Темур Қаҳрамон ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Сутни қайта ишлаш саноати корхоналарини кластер тизими асосида ривожлантириш” мавзусидаги, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича. (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2107.
Илмий раҳбар: Хотамов Ибодулло Садуллоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий  оппонентлар: Карриева Якутджан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: сутни қайта ишлаш корхоналарини кластер тизими асосида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут маҳсулотлари сифати ва ялпи ишлаб чиқариш жараёнида ўзаро алоқадор корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда сутни қайта ишлаш хўжаликларига кластер тизимини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва интеграциялашувига кўра иқтисодий самарадорлик камида 
5 фоизга ортиши асослаб берилган;
сутни қайта ишлаш корхоналарининг самардорлигини интеграциялашган СWОТ-КПИ тизимига кўра баҳолашда фаолият самарадорлигини яхши (25-30 фоиз), қониқарли (15-25 фоиз) 
ва қониқарсиз (1-15 фоиз) чегараларида баҳолаш ёндашуви  таклиф этилган;
самарадорликни интеграл баҳолаш ёндашуви кластер тизими шароитида сутни қайта ишлаш корхонасининг асосий фондлар ва унумдорлик кўрсаткичларининг мутаносиблик даражасига кўра такомиллаштирилиб, унга кўра самарадорликнинг 5 фоиз даражасида ортиши асосланган;
сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кластер имкониятларидан самарали фойдаланишга кўра 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сутни қайта ишлаш корхоналарини кластер тизими асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
сут маҳсулотлари сифати ва ялпи ишлаб чиқариш жараёнида ўзаро алоқадор корхоналар фаолият самарадорлигини оширишда сутни қайта ишлаш хўжаликларига кластер тизимини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва интеграциялашувига кўра иқтисодий самарадорлик камида 
5 фоизга ортиши бўйича таклифлар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 
25 октябрдаги 25-93/10-22-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа 
ер эгалари Иштихон туман кенгашининг 2022 йил 26 сентябрдаги 5-сон, “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигининг 2022 йил 5 апрелдаги 10-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши натижасида уюшмага аъзо бўлган корхоналарни иқтисодий самарадорлиги 5% ўсишига, Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги 
2022 йилда аввалги йилга нисбатан 15 % ўсишига ҳамда “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигида ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари таъминланишига хизмат қилган;
сутни қайта ишлаш корхоналарининг самардорлигини интеграциялашган СWОТ-КПИ тизимига кўра фаолият самарадорлигини яхши (25-30 фоиз), қониқарли (15-25 фоиз) ва қониқарсиз (1-15 фоиз) чегараларида баҳолаш ёндашуви Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси 
ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Иштихон туман кенгаши томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 25 октябрдаги 25-93/10-22-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Иштихон туман кенгашининг 2022 йил 26 сентябрдаги 5-сон маълумотномалари).         Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида туман сутни қайта ишлаш корхоналари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг аниқлик даражасини ошириш ҳисобига тадбирлар натижадорлигига эришиш имконияти кенгайтирилган;
кластер тизими шароитида сутни қайта ишлаш ҳар бир корхонасининг асосий фондлар 
ва унумдорлик кўрсаткичларининг мутаносиблик даражаси таклиф қилинган ҳолда самарадорликни интеграл баҳолаш ёндашуви таклиф қилиниб, унга кўра самарадорликнинг 5 фоиз даражасида ортиши бўйича таклифдан Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 25 октябрдаги 25-93/10-22-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф уюшмага аъзо бўлган корхоналарнинг унумдорлигига кўра иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда корхоналарнинг даромадларини ўсиш имконини яратган;
сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кластер имкониятларидан самарали фойдаланишга кўра 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 25 октябрдаги 
25-93/10-22-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш корхоналар имкониятларини прогноз кўрсаткичларига кўра қайта баҳолаш ҳамда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш ва самарадорликни оширишнинг қўшимча имкониятларини аниқлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish