Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Шоҳрух Шермаҳматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Комплекс қайта ишланган сода корхонасини кальцийли чиқиндилари, силикат компонентлари ва улар асосида маҳсулотлар олиш технологияси ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3021.
Илмий раҳбарлар: Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.T.106.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сабиров Бахтиёр Тохтаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шерқузиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурулиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сода ишлаб чиқариш корхоналарини ФПШлари ва турли ҚКЧларини комплекс қайта ишлаб натрий хлорид эритмаси, силикат компонентлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сода корхоналари ФПШларидан сув ва айланма эритмалар иштирокида натрий хлоридни ажратиб кальцинацияланган сода жараёни учун натрий хлорид эритмалари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кальций-, магний карбонатли қўшимча ва тўлдирувчилар олиш жараёнларининг мақбул шароитлари аниқланган ва технологик омилларнинг ўзаро таъсири қонуниятлари асосланган;
таркибидан натрий хлорид ажратиб олинган ФПШини силикатли қўшимча ва тўлдирувчилар сифатида қўллаб турли маркали бетонлар олиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
сода корхонасининг ҚКЧларини физик-кимёвий ва физик-механик хоссалари  ва улар асосида турли маркали бетонлар олишнинг мақбул технологик омиллари ҳамда иккиламчи ва бирламчи хомашёларнинг мақбул нисбатлари аниқланган;
ФПШлари ва ҚКЧларини комплекс қайта ишлаб сода корхоналари учун натрий хлорид эритмалари, қурилиш материаллари учун қўшимча ва тўлдирувчилар ҳамда улар асосида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг моддий баланслари тузилган ва технологик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Комплекс қайта ишланган сода корхонасининг ҚКЧлари, ФПШлари ва силикат компонентлар асосида натрий хлорид эритмаси ва турли маркали бетонлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ФПШидан сув ва айланма эритмалари иштирокида натрий хлорид эритмасини ажратиб олиш ва таркиби асосан кальций ва магний карбонатлари ва гидроксидларидан иборат бўлган қаттиқ фазасини қурилиш материаллари учун қўшимча ва тўлдирувчилар сифатида қўллаш технологияси «BINOKOR TEMIR BETON SERVIS» МЧЖ ҚКнинг «2023-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («BINOKOR TEMIR BETON SERVIS» МЧЖ ҚКнинг 2022 йил 10 октябрдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада, сода корхоналарига натрий хлорид эритмасининг қайтарилиши ҳисобига натрий хлорид ва сувдан фойдаланиш даражасини ошириш имконини беради;
ҚКЧларни турли фракцияларга ажратиб қурилиш маҳсулотлари олиш учун қўшимча ва тўлдирувчилар сифатида қўллаб турли маркали бетонлар олиш технологияси «BINOKOR TEMIR BETON SERVIS» МЧЖ ҚКнинг «2023-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («BINOKOR TEMIR BETON SERVIS» МЧЖ ҚКнинг 2022 йил 10 октябрдаги 01-сон маълумотномаси). Олинган қўшимча ва тўлдирувчиларни қурилиш ва силикат материаллари ишлаб чиқаришда қўллаш эвазига маҳсулот сифатини ошириш, таннархини пасайтириш ва қўшимча импортини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish