Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразбаев Aрисланбай Комекбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий реаллик замонавий парадигмаларининг ўзига хос хусусиятлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal536.
Илмий раҳбар: Ниязимбетов Марат Қудиярович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Aгзамходжаева Саида Собитхоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Aлиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий реаллик замонавий парадигмаларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш орқали Янги Ўзбекистон ғоясига хизмат қиладиган методологик принсипларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий реалликда технологик жараён, восита, йечимлар каби параметрларнинг намоён бўлиши классик парадигмани билиш имкониятларининг чегараланишига ноклассик, постноклассик парадигмаларининг янги, тезкор ижтимоий ўзгаришларга мослашувчанлигининг ошишига олиб келиши фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
замонавий ижтимоий реаллик манзарасини адекват акс эттирувчи конструктивизмнинг позитив таъсири воқеликнинг уйғун тартибланиши, постмодернизмда хаотик, синергетикада ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойилларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган; 
автопоезис парадигмасида илгари сурилган мураккаб тизимларнинг ўз-ўзини қуриш хусусияти ижтимоий реалликнинг моҳиятига мос келиши ва унинг ижтимоий тизимдаги янгиланишлар механизми сифатида намоён бўлиши исботланган;
Янгилаётган Ўзбекистоннинг янги ижтимоий реаллик сифатидаги моҳияти ҳақидаги тасаввурларнинг динамикаси ва структурали ташкиллашувида ижтимоий конструктивизмнинг қурувчанлик, яратувчанлик, ижодкорлик омиллари орқали белгиланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий реаллик замонавий парадигмаларининг ўзига хос хусусиятларининг фалсафий-методологик таҳлилини амалга ошириш орқали олинган илмий натижалар асосида: 
ижтимоий реалликда технологик жараён, восита, ечимлар каби параметрларнинг намоён бўлиши классик парадигмани билиш имкониятларининг чегараланишига ноклассик, постноклассик парадигмаларининг янги, тезкор ижтимоий ўзгаришларга мослашувчанлигининг ошишига олиб келиши фалсафий жиҳатдан очиб берилган таклиф, мулоҳазалардан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг пост патрул хизмати ходимлари ва жамоатчилик тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган доимий семинар тренингларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 17-ноябрдаги 10/-1222-сон маълумотномаси). Натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг пост патрул хизмати ходимларида ва жамоатчилик тартибни сақлаш бошқармаси ходимларининг жамиятда тартибни сақлаш фаолиятларида билим, кўникма ва тажрибаларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
замонавий ижтимоий реаллик манзарасини адекват акс еттирувчи конструктивизмнинг позитив таъсири воқеликнинг уйғун тартибланиши, постмодернизмда хаотик, синергетикада ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойилларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган назарий мулоҳазалардан ПЗ-20170915198-рақамли «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий тартибларнинг трансформацияси: тарихи ва амалиёти» мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 18-октябрдаги 434/1-сон маълумотномаси). Илмий натижалар қорақалпоқ халқининг қадриятлар тизими хусусиятларини очиш учун хизмат қилган; 
автопоезис парадигмасида илгари сурилган мураккаб тизимларнинг ўз-ўзини қуриш хусусияти ижтимоий реалликнинг моҳиятига мос келиши ва унинг ижтимоий тизимдаги янгиланишлар механизми сифатида намоён бўлиши исботланган таклиф, мулоҳазалардан Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг мутахассислари, тегишли вазирлик ва ташкилотлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳри мутахассислари, туман бўлим раҳбарлари иштирокида ўтказилган доимий семинар тренингларда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 9-декабрдаги 01-13/237-сон маълумотномаси). Натижалар Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг мутахассисларига, тегишли вазирлик ва ташкилотларига, Республика маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳри мутахассисларига, туман бўлим раҳбарларига «Маънавият ва маърифат соатлари»ни ташкил қилиш ва ўтказиб боришга хизмат қилган; 
Янгилаётган Ўзбекистоннинг янги ижтимоий реаллик сифатидаги моҳияти ҳақидаги тасаввурларнинг динамикаси ва структурали ташкиллашувида ижтимоий конструктивизмнинг қурувчанлик, яратувчанлик, ижодкорлик омиллари орқали белгиланиши асослаб берилган консептуал ёндашувлардан Қорақалпоғистон телевидениесининг «Муносабат» кўрсатувини сценарийсида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-ноябрдаги 05-22/666-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимизнинг ижтимоий реаллигидаги кенг миқёсли ўзгаришларни жамиятимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини кенг оммага тўғри тушунтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish