Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Фароғат Туракуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Изчиллик асосида талабаларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P288.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқов Хамид Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади изчиллик асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълим босқичларининг ташкилий ва мазмуний бирлиги изчил ўзаро боғлиқлигини, таълим жараённинг узлуксиз дидактик мазмуни билан вертикал интеграциясини таъминлаш ҳамда касбий таълим узлуксизлиги ва изчиллигини ижтимоий-иқтисодий шароитларга босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқланган;
изчиллик асосида талабаларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели воқеликни акс еттирувчи босқичларлар, ҳамкорлик ва субъект-субъект муносабатлари, ўзини-ўзи рефлексив ривожлантиришга қаратилган касбий ва шахсий омилларнинг аҳамиятли жиҳатлари  ҳамда таълим-тарбия объектларининг яхлитлигини тадрижий равишда таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнининг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари таълим босқичлари ва узлуксизлигининг интеграциялашганлиги, шахсга йўналтирилганлиги ва ўз-ўзини бошқариш, амалий-фаолиятли ва баркамол шахс компонентларини ривожлантиришга қаратилган ижодий-педагогик муҳитни мақсадли жорий етиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш мезонлари коммуникатив ва омилкорликка йўналтирилган маданиятлараро дидактик муносабат ҳамда касбий муаммоли вазиятларда жамият ва шахс ехтиёжларининг яхлитлигини таъминлашнинг қадриятларга йўналганлик жараёни тенденсияларини факторли-таҳлилий аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Изчиллик асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълим босқичларининг ташкилий ва мазмуний бирлиги изчил ўзаро боғлиқлигини таъминлаш,  таълим жараённинг узлуксиз дидактик мазмуни билан вертикал интеграциясини таъминлаш ҳамда касбий таълим узлуксизлиги ва изчиллигини ижтимоий-иқтисодий шароитларга босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқлашга оид тавсиялар Тошкент давлат университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 1 мартдаги 02-07-792/04 рақамли далолатномаси). Натижада Изчиллик аcоcида талабалапни касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик ва психологик жиҳатларини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
изчиллик асосида талабаларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели воқеликни акс еттирувчи боқичларлар, ҳамкорлик ва субъект-субъект муносабатлари, ўзини-ўзи рефлексив ривожлантиришга қаратилган касбий ва шахсий омилларнинг аҳамиятли жиҳатлари  ҳамда таълим-тарбия объектларининг яхлитлигини тадрижий равишда таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 1 мартдаги 02-07-792/04 рақамли далолатномаси). Натижада касбий таълим шароитида рус тили тайёргарлигини шакллантириш технологияларини ривожлантиришга шароит яратилган;
талабаларнининг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари таълим босқичлари ва узлуксизлигининг интеграциялашганлиги, шахсга йўналтирилганлиги ва ўз-ўзини бошқариш, амалий-фаолиятли ва баркамол шахс компонентларини ривожлантиришга қаратилган ижодий-педагогик муҳитни мақсадли жорий етиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 1 мартдаги 02-07-792/04 рақамли далолатномаси). Натижада рус тили тайёргарлиги жараёнида тадрижийликни татбиқ қилишнинг дидактик шарт ва шароитларини ривожлантириш самарадорлиги ортган.
талабаларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш мезонлари коммуникатив ва омилкорликка йўналтирилган маданиятлараро дидактик муносабат ҳамда касбий муаммоли вазиатларда жамият ва шахс ехтиёжларининг яхлитлигини таъминлашнинг қадриятларга йўналганлик жараёни тенденсияларини факторли-таҳлилий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 1 мартдаги 02-07-792/04 рақамли далолатномаси). Натижада касбий таълим шароитида рус тили тайёргарлиги жараёнидаги изчилликнинг комплекс моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish