Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуразақов Aкбар Aбдурахмон ўғли 
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2463
Илмий раҳбар: Пардайев Aбдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Таргет-костинг» ва «Кайзен-костинг» ҳисоб тизимларини интеграллаш асосида уларни «қиймат занжири» усулига трансформация қилиш асосланган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисоби самарадорлигини бюджетлаштириш орқали амалга оширишда вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олиш зарурлиги асосланган;
таннархни ҳисоблашнинг «АВС» ҳамда «ХЙЗ» тизимларини интеграллашган ҳолда қўллаш матрицаси таклиф етилган;
таннархни молиявий масъулият марказлари бўйича ҳисобга олиш мақсадида 
2400 - «Масъулият марказларининг ишлаб чиқариш харажатлари» ҳамда 
9450 - «Масъулият марказларининг стратегик бошқарув харажатлари» ишчи счётларини киритиш таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Таргет-костинг» ва «Кайзен-костинг» ҳисоб тизимларини интеграллаш асосида уларни «қиймат занжири» усулига трансформация қилиш таклифи «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2022 йил 22 сентабрдаги 07-1/5-29-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектлардаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини корхона бўйича яхлит тарзда, шунингдек унинг алоҳида олинган таркибий қисмлари, хусусан, масъулият марказлари бўйича ҳам «тўлиқ таннарх» ҳамда «ўзгарувчан харажатлар» бўйича ҳисобга олиш, шунингдек жорий ҳамда истиқболда шу жараёнларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш имконияти пайдо бўлган; 
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисоби самарадорлигини бюджетлаштириш орқали амалга оширишда вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олиш зарурлиги бўйича берилган таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2022 йил 22 сентябрдаги 07-1/5-29-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда маҳсулотлар билан бир қаторда бизнес-жараёнларини ва унинг таркибий елементлари (жараёнлар ва ишлар)ни ҳам бюджетлаштириш асосида «қиймат занжири» таркибида ҳисобга олиш имконияти яратилган; 
таннархни ҳисоблашнинг «АВС» ҳамда «ХЙЗ» тизимларини интеграллашган ҳолда қўллаш матрицаси бўйича берилган таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда қўлланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2022 йил 
22 сентабрдаги 07-1/5-29-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда илк бор «АВС» ҳамда «ХЙЗ» тизимларидан интеграллашган ҳолда фойдаланиш жорий етилди;
таннархни молиявий масъулият марказлари бўйича ҳисобга олиш мақсадида 2400 - «Масъулият марказларининг ишлаб чиқариш харажатлари» ҳамда 9450 - «Масъулият марказларининг стратегик бошқарув харажатлари» ишчи счётларини киритиш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларнинг стратегик мақсадларга еришиш даражасини прогнозлашда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2022 йил 22 сентабрдаги 07-1/5-29-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субйектларда харажатларнинг бевосита улар вужудга келаётган обйектларда, яъни харажат ҳамда молиявий марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил қилиш имкониятини яратиб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish