Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Саидакмал Махамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида електрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2371.
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидаҳмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05.
Расмий оппонентлар: Аман Турғунович Кенжабаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Джамшид Баходирович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази “Униcон.уз” давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида електрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
електрон ҳукумат тизими доирасида реал иқтисодиёт ва давлат бошқаруви органлари томонидан рақамлаштирилган хизматлар реестрини юритиш, рақамлаштириш жараёнларини марказлаштирилган тартибда електрон шаклга ўтказиладиган хизматлар билан мувофиқлигини таъминлаш таклифи асосланган;
електрон ҳукумат тизимини рақамлаштиришга ягона ёндошувни ташкил етувчи “електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш”, “давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш”, “електрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириб бориш” тамойиллари асосида ташкил қилиш таклифи асосланган;
електрон ҳукумат тизимининг яхлит функсионал архитектурасини ягона идентификация, буюртмаларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш, хизматларни бажариш, ягона маълумотномалар ва ахборот хавфсизлиги тизимлари мажмуаси асосида такомиллаштириш таклиф етилган;
електрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан самарали тартибга солиш юзасидан жараён иштирокчилари Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи ҳамда бошқа давлат органлари ўртасидаги вазифаларини уларнинг ваколатларидан келиб чиққан ҳолда рационал тақсимлаш таклифи асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида електрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш мавзуси асосида:
електрон ҳукумат тизими доирасида реал иқтисодиёт ва давлат бошқаруви органлари томонидан рақамлаштирилган хизматлар реестрини юритиш, рақамлаштириш жараёнларини марказлаштирилган тартибда електрон шаклга ўтказиладиган хизматлар билан мувофиқлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Електрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунини тайёрлашда фойдаланилган ҳамда давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “УЗИНФОCОМ” маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 октабрдаги 05/02-04-111-сонли, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “УЗИНФОCОМ” марказининг 2019 йил 5 ноябрдаги 23-15/1378-сон маълумотномалари). Натижада електрон ҳукуматни шакллантириш жараёнларини тизимли асосда амалга ошириш ҳамда електрон ҳукумат тизимининг мўътадил ишлашига қўшимча имкониятлар яратилишига хизмат қилган;

електрон ҳукумат тизимини рақамлаштиришга ягона ёндошувни ташкил етувчи “електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш”, “давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш”, “електрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириб бориш” тамойиллари асосида ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Електрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунини тайёрлашда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 октабрдаги 05/02-04-111-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда електрон ҳукумат тизимини шакллантириш жараёнларини яхлит ёндошув асосида бошқариш имкониятлари кенгайтирилган;
електрон ҳукумат тизимининг яхлит функсионал архитектурасини ягона идентификация, буюртмаларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш, хизматларни бажариш, ягона маълумотномалар ва ахборот хавфсизлиги тизимлари мажмуаси асосида такомиллаштириш таклифи давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “УЗИНФОCОМ” маркази фаолиятига жорий қилинган (Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “УЗИНФОCОМ” марказининг 2019 йил 5 ноябрдаги 23-15/1378-сон маълумотномаси). Натижада електрон ҳукумат тизими доирасида фуқароларнинг паспорт маълумотлари, қонунчилик ҳужжатлари каби маълумотларнинг турли ахборот тизимларида такрорланишининг олди олинишига имкон яратилган;
електрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан самарали тартибга солиш юзасидан жараён иштирокчилари Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи ҳамда бошқа давлат органлари ўртасидаги вазифаларини уларнинг ваколатларидан келиб чиққан ҳолда рационал тақсимлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Електрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунини тайёрлашда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 октабрдаги 05/02-04-111-сон маълумотномаси). Натижада давлат билан аҳоли ўртасида мулоқот самараси оширилишига замин яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish