Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрайев Сардор Илхомовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайта тикланадиган енергия манбалари асосида қишлоқ уйларининг комбинациялашган иссиқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган енергия турлари асосидаги енергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1743
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбойевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aхатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Вардияшвили Aфтандил Aсқарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қуёш қурилмалари асосида қишлоқ уйларининг комбинациялашган автоном иссиқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқиш ва енергия самарадорлигини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳудуднинг қуёш нурланиш иссиқлиги потенсиалини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ уйининг автоном иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизимини узлуксиз иссиқлик енергияси билан таъминлайдиган паст потенсиалли қуёш иссиқлик қурилмалари ва анъанавий сув иситиш қозони асосидаги комбинациялашган иссиқлик таъминоти тизими ишлаб чиқилган;
ташқи муҳит, бино ички ҳавоси ва девори конструксиясининг иссиқлик-техник параметрларини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда гелиоқурилмалар ва анъанавий ёқилғида ишловчи сув иситиш қозонидан иборат комбинациялашган иссиқлик таъминоти тизимли уйнинг ностационар ҳарорат режимини ҳисоблаш имконини берадиган, иссиқлик баланси тенгламалари асосидаги математик модели ишлаб чиқилган;
қуёш коллекторли сувли иссиқ пол иситиш тизимини иссиқлик-гидродинамик режимларининг тажрибавий тадқиқоти натижаларини умумлаштириш асосида сувли иссиқ пол қувурларининг диаметлари ва жойлашиш қадамига боғлиқлиқ ҳолда гидравлик қаршилик ва иссиқлик бериш коеффицийентларини аниқлаш имконини берадиган емпирик тенгламалар олинган;
Глаузер мезони асосида иссиқлик ташувчининг ламинар ва турбулент ҳаракати режимларини ҳисобга олган ҳолда, қуёш коллекторли сувли иссиқ пол иситиш тизимининг юқори иссиқлик самарадорлигини таъминлаш имконини берадиган қувурнинг диаметри, жойлашиш қадами ва сув сарфининг оптимал қийматлари аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қайта тикланадиган енергия манбалари асосида қишлоқ уйларининг комбинациялашган иссиқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги намунавий уйларнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларида енергия тежамкор қуёш коллекторли комбинациялашган иссиқлик таъминоти тизими жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги №04/02-4001-сон маълумотномаси). Натижада иситиш майдони 180 м2 бўлган намунавий уйда бир йил давомида 70800-70830 кВцоат енергия тежалишига еришилган;
Қашқадарё вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги намунавий уйларнинг иситиш тизимларида комбинациялашган енергия тежамкор қуёш коллекторли сувли иссиқ полли иситиш тизими жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги №04/02-4001-сон маълумотномаси). Натижада иситиш майдони 180 м2 бўлган намунавий уйда иситиш мавсумида 26000-26310 кВцоат енергия тежалишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish