Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Зафаржон Худойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни минтақавий ҳусусиятлари ва такомиллаштириш йўллари (Фарғона вилояти мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Gr131.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Аминбой Гулмирзаевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни минтақавий ҳусусиятлари ва унга таъсир қилувчи табиий, иқтисодий-ижтимоий, экологик, демографик омилларни аниқлаш ҳамда шу асосда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳудудий таркибини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмол моллари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг ҳудудий таркибини шаклланиш жараёни ва унга таъсир этувчи табиий, иқтисодий географик, экологик, демографик омилларнинг макон ва замонда ўзгариши ва таъсир даражаси аниқланган;
Фарғона вилоятининг маъмурий бирликларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишнинг ҳудудий фарқлари (юқори, ўрта, паст) статистик таҳлил асосида аниқланган, ГАТ технологиясининг ArcGIS дастуридан фойдаланиб, маъмурий туманларни 9 та озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш харитаси ишлаб чиқилган;
Фарғона вилояти маъмурий бирликларида аҳолини 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан “ўз-ўзини таъминлаш коэффициенти” кўрсаткичлари асосида ҳудудий фарқлар ва уларга таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
Фарғона вилоятида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда вилоятнинг табиий, иқтисодий салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат саноати тармоқларини ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда экспорт-импорт кўрсаткичларини ҳисобга олувчи таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ҳудудий хусусиятларини таҳлил қилиш ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
истеъмол моллари ишлаб чиқариш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг ҳудудий таркибини шаклланиши ва унга таъсир этувчи омилларнинг (табиий, иқтисодий географик, экологик, демографик) макон ва замонда ўзгариш хусусиятлари ва уларни таъсири тармоқни ривожлантиришни стратегик лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиниб Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13694-сон маълумотномаси). Натижада, истеъмол моллари, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва унга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш имконияти яратилган;
Фарғона вилоятининг маъмурий бирликларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишнинг ҳудудий фарқларининг (юқори, ўрта, паст) статистик таҳлили ва ArcGIS дастури асосида ишлаб чиқилган карта-схемалардан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимида амалиёта қўлланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13694-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ҳудудий фарқларини аниқлаш ва зарур чора-тадбирларни чиқиш имконияти яратилган;
Фарғона вилояти маъмурий бирликларида аҳолини 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан “ўз-ўзини таъминлаш коэффициенти” кўрсаткичларидан туманлар ички имкониятларидан келиб чиқиб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш режаларидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимида амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13694-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари билан “ўз-ўзини таъминлаш коэффициети” кўрсаткичларига асосланган ҳолда ҳудудларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ички имкониятларидан келиб чиқиб таъминлаш имкониятлари яратилган; 
Фарғона вилоятида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда вилоятнинг табиий, иқтисодий салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат саноати тармоқларини ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда экспорт-импорт кўрсаткичларини ҳисобга олувчи таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 декабрдаги 11/02-15-13694-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда озиқ-овқат саноати тармоқларини ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда экспорт-импорт кўрсаткичларини мукаммаллаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish