Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфутдинов Джамолиддин Рамизитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий дон муртагидан озуқавий мой олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1789.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Қорабоева Мархаматхон Асатуллаевна, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Qarshi yog‘-ekstraksiya» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий буғдой муртагидан мой олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мой олиш учун маҳаллий буғдой навлари муртакларининг технологик хусусиятлари аниқланган;
буғдой муртагининг намлиги 7-8% ва янчилма қалинлиги 0,5-0,7 мм бўлган маҳсулотда кўп миқдорда мой сақловчи глобулалар бузилганлиги аниқланган;
буғдой муртагига 10%гача гуруч қобиғи қўшиш орқали мойнинг чиқиш унумдорлигини 70,83%гача кўтариш мумкинлиги, лекин қовуриш ҳарорати ва қобиқнинг миқдори ошиши билан ажратиб олинган мойнинг сифат кўрсаткичлари пасайиб бориши аниқланган;
буғдой муртагини қовуришнинг турли усулларидан олинган мойли кунжаранинг ташқи ва ички структуралари ва гуруч қобиғининг миқдори 5 дан 15% гача ошганда кунжаранинг мойланган юзаси ҳамда ёриқ ва каналларнинг ошиши аниқланган;
ўсимлик мойларига буғдой муртаги мойини қўшиш орқали унинг сақлаш муддати ва биологик қимматини ошириши аниқланган;
маҳаллий буғдой навлари муртагидан мой олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий дон муртагидан озуқавий мой олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий буғдой муртагидан пресслаш учун қовурма олиш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 24 декабрдаги КС/3-1151-сон маълумотномаси). Натижада, мой олиш учун юқорироқ ғовакликга эга қовурма олиш имконини беради;
маҳаллий буғдой муртагидан токоферолли пресс мойи олиш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 24 декабрдаги КС/3-1151-сон маълумотномаси). Натижада, токоферолларнинг юқори миқдорига эга бўлган мой олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish