Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Жавлон Кўзийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим қамровининг камбағалликни қисқартиришга таъсирини економетрик баҳолаш», 08.00.06 – Економетрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2545.
Илмий раҳбар: Aбдуллайев Илёс Султанович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aбдуғанийев Отабек Aллажонович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим қамровининг камбағалликни қисқартиришга таъсирини економетрик баҳолашни такомиллаштириш ва самарали йўллари (механизмлари) бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағаллик ижтимоий номутаносибликнинг мутлақ, нисбий, стандарт  ва гуманистик моҳияти бўйича аниқланган сабабларига кўра жамиятдаги ўртача меъёрлар, истеъмол одатларини ҳисобга олувчи даромадлар ва харажатларни тақсимлаш бўйича ёндошуви таклиф етилган;
аҳолининг камбағаллик даражасини олий таълим қамровига кўра () ва олий таълим битирувчиларига кўра () ссенарийлари бўйича қисқартириш моделлари ишлаб чиқилган;
иқтисодий ўсиш ва олий таълим қамровини оширишнинг стохастик ( учун  еканлигига асосланиб) инструментлари ёрдамида камбағаллик даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган модели натижалари бўйича камбағаллик даражасини қисқартиришда таълим сиёсатини оптималлаштириш  таклифи асосланган;
камбағалликни қисқартиришнинг иқтисодий ўсиш ва олий таълим қамрови ва битирувчиларига асосланган ссенарийли 2022-2027-йиллар учун кўп омилли прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим қамровининг камбағалликни қисқартиришга таъсирини економетрик баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
камбағаллик ижтимоий номутаносибликнинг мутлақ, нисбий, стандарт тушунчалари ва гуманистик моҳияти бўйича аниқланган сабабларига кўра жамиятдаги ўртача меъёрлар, истеъмол одатларини ҳисобга олувчи даромадлар ва харажатларни тақсимлаш асосидаги ёндошуви бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги “Вилоятда ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-42-21-12-0-К/22 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 10-6784-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида камбағалликни мутлақ, нисбий, стандарт ва гуманистик кўриниши сифатида гуруҳларга ажратиш асосида уларнинг ҳар бири йўналиши бўйича алоҳида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар аниқлик даражасини янада оширишга хизмат қилган;
аҳолининг      камбағаллик     даражасини    олий    таълим     қамровига      кўра () ва олий таълим битирувчиларга кўра () ссенарийлари бўйича қисқартириш моделлари асосида берилган таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги “Вилоятда ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-42-21-12-0-К/22 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 10-6784-сон далолатномаси). Мазкур таклиф “5232200-Економетрика” таълим йўналишиниг “Aҳолининг турмуш даражасини моделлаштириш” фани дастури ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида олий таълимга қамровини 1,0 %га оширилса, кам таъминланган аҳоли улушини 0,6 фоизга камайтиришга имкон берган;
иқтисодий ўсиш ва олий таълим қамровини оширишнинг стохастик ( учун  еканлигига асосланиб) инструментлари ёрдамида камбағаллик даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган модели натижалари бўйича камбағаллик даражасини қисқартириш таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги “Вилоятда ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари” ҳамда “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-42-21-12-0-К/22 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 10-6784-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми ва аҳоли жон бошига умумий реал даромадни, 1,0 млн. сўмга оширилса, Хоразм вилояти аҳолисининг камбағаллик даражаси 0.07 % ва 0.4 %га қисқартиришнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
камбағалликни қисқартиришнинг иқтисодий ўсиш ва олий таълим қамрови ва битирувчиларига асосланган ссенарийли 2022-2027-йиллар учун кўп омилли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи  Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2022 йил 10 ноябрдаги “Хоразм вилоятидаги аҳолининг кайфиятига салбий таъсир қилувчи долзарб муаммоларни бартараф етиш орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яҳшилаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВИ-54-152-12-0-К/22 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 10-6784-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш  натижасида олий таълим қамровининг камбағалликни қисқартиришга таъсири бўйича енг муҳим индикаторлари асосида минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish