Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Гулсанам Рузимуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги турдаги композицион қўшимчали портландцементлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3241.
Илмий раҳбар: Атабаев Фаррух Бахтиярович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусова Фарида Рахмонбердиевна, техника фанлари номзоди, доцент; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги турдаги композицион қўшимчаларнинг таркибларини ва уларни қўллаб портландцементлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги турдаги (ТФМҚ, оҳактош, АБОС, КДШҚ) ноорганик хомашё материалларининг физик-кимёвий, технологик хоссалари ҳамда цементга қўшимча сифатида фойдаланиш имконияти исботланган;
янги турдаги ПЦ ларга  киритилаётган «“оҳактош – ТФМҚ – АБОС” ва “оҳактош – ТФМҚ - КДШҚ”» таркибли КҚ ларнинг турига қараб физик-механик хоссаларнинг ўзгариши илмий асосланган;
янги турдаги КҚли портландцементларнинг гидратланиш жараёнида  гидратли янги ҳосилалар вужудга келиши, уларнинг вақт давомида ривожланиш кинетикаси ва мукаммал структурага эга бўлган сунъий конгломерат шаклланиши исботланган;  
янги турдаги КҚли портландцементларнинг қотиш жараёнида “туйилган клинкер-КҚ-гипс-сув” тизимидаги физик-кимёвий ўзгаришлар билан цемент тошининг шаклланиши ва унинг физик-механик хоссалари ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги турдаги икки хил КҚ билан модификацияланган КПЦ олиш технологиялсини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги турдаги “оҳактош-ТФМҚ-КДШҚ” таркибли композицион портландцемент «Qizilqumsement» АЖда амалиётга жорий этилган («Qizilqumsement» АЖнинг 2022 йил 28 октябрдаги 02-36/1571 - сон маълумотномаси). Натижада, ЦЕМ II/А-К(П-И)32,5Н композицион портландцемент ишлаб чиқаришни  саноат миқёсида йўлга қўйиш имконини берган;
янги турдаги “оҳактош-ТФМҚ-АБОС” таркибли композицион портландцемент олиш технологияси «Qizilqumsement» АЖда амалиётга жорий этилган («O'zsanoatqurilishmateriallari» уюшмacининг 2022 йил 4 ноябрдaги 05/15-2747-cон мaълумотномaси). Натижада, ҳозирда нархи қиммат бўлган клинкерни 10% гача иқтисод қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, композицион портландцементнинг таннархини пасайтириш, цементнинг қурилиш-техник хоссаларини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish