Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Сирожиддин Журомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1761.
Илмий раҳбар: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Усмонов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигига йўналтирилганлик индекси (АОИ) қийматини амалдаги даражасига нисбатан икки бараварга ошириш асосида давлат бюджети харажатлари таркибидаги қишлоқ хўжалигига сарфлар улушининг тармоқ иқтисодий ўсиш самарадорлигига таъсирининг мақбул даражасини таъминлаш асосланган;
қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсиш суръатини таъминлашда капитал  ҳамда меҳнат ресурслари омиллари нисбати ўртасидаги номутаносибликни моддий-техник базани модернизациялашга қўшимча инвестицияларни жалб қилиш орқали бартараф этиш асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларига илғор ва “ақлли” технологияларни татбиқ этишнинг “долзарб нуқталари”ни танлаш самарадорлигини мазкур жараёнларни технологиялаштиришнинг ҳар томонлама йўналишларини давом эттириш имконини олдиндан белгилашга кўра тармоқ инвестицион сиёсатини жорий этиш орқали таъминлаш асосланган;
Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификациялаш орқали тармоқ ялпи қўшилган қийматининг 2025-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигига йўналтирилганлик индекси (АОИ) қийматини амалдаги даражасига нисбатан икки бараварга ошириш асосида давлат бюджети харажатлари таркибидаги қишлоқ хўжалигига сарфлар улушининг тармоқ иқтисодий ўсиш самарадорлигига таъсирининг мақбул даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ҳудудлар аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 23-декабрдаги 03-30-2/10-15-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ҳисобига қишлоқ хўжалигига харажатларни ошириш натижасида тармоқдаги иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, ушбу инвестицияларни ички тармоқ кесимида оптимал тақсимлаш ҳисобига истиқболда озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш имкониятлари яратилиб, жумладан Қашқадарё вилоятида 2021-йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг вилоят ЯҲМдаги улуши 41,4 фоизни ташкил қилиши билан бир қаторда тармоқдаги интенсив ривожланишни таъминлашга давлат харажатларининг ўсиши пировардида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 2020 йилга нисбатан ўсиш суръатини 101,9 фоизга етказиш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсиш суръатини таъминлашда капитал  ҳамда меҳнат ресурслари омиллари нисбати ўртасидаги номутаносибликни моддий-техник базани модернизациялашга қўшимча инвестицияларни жалб қилиш орқали бартараф этиш асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ҳудудлар аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 03-30-2/10-15-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Қашқадарё вилоятида асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида қишлоқ хўжалиги тармоғида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2020 йилга нисбатан 2021 йилдаги 106,9 фоиз йиллик ўсишини таъминлаш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларига илғор ва “ақлли” технологияларни татбиқ этишнинг “долзарб нуқталари”ни танлаш самарадорлигини мазкур жараёнларни технологиялаштиришнинг ҳар томонлама йўналишларини давом эттириш имконини олдиндан белгилашга кўра тармоқ инвестицион сиёсатини жорий этиш орқали таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Ҳудудлар аграр секторида давлат инвестицион сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 10 январдаги 05-10/65-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2022 йилда Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига харажатлар ҳажмини 5 трлн. сўмгача кўпайтириш, қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари учун суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, замонавий лабораториялар барпо этишга харажатлар ўсиши таъминлаш имкони яратилган;
Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификациялаш орқали тармоқ ялпи қўшилган қийматининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги “2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилашга доир тезкор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 479-сон Қарори 3-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 10 январдаги 05-10/65- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қишлоқ хўжалигига давлат инвестицияларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотининг барқарор ўсишига таъсирининг истиқболли кўрсаткичлари тизимлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish