Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматов Элёр Жумабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Божхона соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02. – Кoнcтитуциявий ҳуқуқ. Мaъмуpий ҳуқуқ. Мoлия вa бoжхoнa ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu184.
Илмий раҳбар: Рузиназаров Шухрат Нуралиевич, юpидик фaнлap дoктopи, пpoфеccop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Қувондиқович, юридик фанлар доктори, профессор; Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекиcтoн Pеcпубликacидa божхона соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиши зарурлиги асослаб берилган;
божхона органларининг ўз фаолиятини амалга оширишида, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига қарши курашишида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шартлиги асосланган;
давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан божхона органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бепул асосда тақдим этиши лозимлиги асосланган;
божхона органлари умумжаҳон Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилган божхона тўғрисидаги қонунчиликка доир ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг монеликсиз фойдаланишини таъминлаши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тaдқиқoт иши бўйичa oлингaн илмий нaтижaлap қуйидaгилapдa фoйдaлaнилгaн: 
божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддасини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
божхона органларининг ўз фаолиятини амалга оширишида, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига қарши курашишида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шартлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддасини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 06/2-06- сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши божхона органлари томонидан божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига қарши курашишда ҳамкорликни такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан божхона органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бепул асосда тақдим этиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддасини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 06/2-06- сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан божхона органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бепул асосда тақдим этиш механизмларини жорий қилишга хизмат қилган;
божхона органлари умумжаҳон Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига доир ахборотдан шахсларнинг монеликсиз фойдаланишини таъминлаши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 380-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 21- сон маълумотномаси). Ушбу таклиф божхона тўғрисидаги қонунчиликка доир ахборотдан шахсларнинг монеликсиз фойдаланишларини таъминлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish