Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Маъмуржон Мухторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқлик таъминоти тизимларида ясси қуёш коллекторларини ишлаш параметрларини оптималлаштири орқали уларнинг самарадорлигини ошириш», 05.09.03-Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2021.1.PhD/Т2144.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Рашидов Юсуф Каримович, Тошкент архитектура-қурилиш университети  профессори, техника фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институти, PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Киличев Шавкат Исакович: техника фанлари доктори, к.и.х.  Эшматов Мансур Мусулмонович: техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган мухандислик қурилиши нститути.
Диссертация йўналиши:Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқлик таъминоти тизимларида ясси қуёш коллекторларини ишлаш параметрларини оптималлаштириш қуёш коллекторлари ва акумлятор баки орасидаги режимларини аниқлаш, синовдан ўтказиш ва жорий этишдан иборат. 
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган термосифон циркуляцияли қурилмалар учун ясси қуёш коллекторларида сувнинг бир карра иситиш режимида иссиқ сув ҳароратининг барқарорлигини ностационар келиб тушаётган қуёш радиациясига, қуёш контурининг гидродинамик кўрсаткичларига, қуёш коллекторининг турига, сувнинг ўзгарувчан иссиқлик-физикавий хусусиятларига ҳамда ҳароратни ростловчи элементнинг геометрик ўлчамларига ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи такомиллаштирилган физикавий-мaтeмaтик мoдeли ишлaб чиқилган;
иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган бир гeлиoкoнтурли қуёш қурилмаларда сувни бир ва кўп карра айланиши ҳолатлари учун ностационар қуёш радиациясига, ўзгарувчан ташқи муҳит ҳароратига ҳамда қуёш коллекторининг турига боғлиқлигини ифодаловчи такомиллаштирилган физикавий-мaтeмaтик мoдeли ишлaб чиқилган
иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган қуёш коллекторида изотермик бўлмаган иссиқлик ташувчисининг оқимини архимед ва инерция кучлари тенг бўлган ҳолатидаги қуёш коллектори бўйлаб бир текис тақсимланишининг шартлари аниқланган ва ҳисоблаш усули яратилган;
иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган қуёшли сув иситиш қурулманинг стратификация иссиқлик аккумуляторининг архимед кучлари таъсирида сувни табақалаштириб тарқатувчи элементини сув зичлигини ҳароратига боғлиқлигини ҳисобга олувчи ҳисоблаш усули яратилган;
иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган ясси қуёш коллекторларини ишлаш параметрларини оптималлаштириш орқали уларнинг самарадорлигини оширишнинг муҳaндислик ҳисоблаш усуллaри яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасидаги 44 хонадонга эга бўлган 1 та кўп қаватли уйнинг иссиқ сув таъминоти тизимининг ясси қуёш коллекторларини иш самарадорлигини ошириш бўйича қуёш коллекторларида сувни бир карра иситиш усули амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 05.04.2022 й. №04/02-1473- сонли маълумотномаси). Натижада қуёш коллекторларининг самарадорлигини 20% гача оширишга, тармоқдан электр энергия истеъмол қилишни 54,2% га камайтирилишига ва йиллик иқтисодий самарани 26 244587 сўмни ташкил этишига эришилган 
Фарғона вилоят Тошлоқ пахта тозалаш АЖнинг 140 ўринга мўлжалланган ошхонаси иссиқ сув таъминоти тизимининг ясси қуёш коллекторларини иш самарадорлигини ошириш бўйича қуёш коллекторларида сувни бир карра иситиш усули амалиётга тадбиқ этилган (“Фарғона вилоят Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 17 ноябрь № 29-сонли маълумотномаси).Натижада ушбу эҳтиёжларни қоплаш учун электр токида ишлайдиган асосий сув иситкичларга сарфланадиган электр энергиясини 20% га камайтирга ва йиллик иқтисодий самарани 19086972 сўмни ташкил этишига эришилган 

Yangiliklarga obuna bo‘lish