Sayt test rejimida ishlamoqda

Миркасимов Жахонгир Мирмухсимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Логистик корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1813.
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади логистик корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий фаолияти логистик хизмат кўрсатиш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун харажатлар ҳисобини корхонанинг умумий харажатларини унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган харажатлар гуруҳларига ажратган ҳолда юритиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган; 
логистик корхоналарда дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётларни дебиторлик қарзлари ва даъволар бўйича олинадиган счётлар гуруҳига ажратган ҳолда юритиш орқали маҳсулотни етказиб беришда дебиторлик қарзининг пайдо бўлиши ва хизмат кўрсатилгандан кейин корхонага қайтаришга кўра дебиторлик қарзларини аниқ юритиш имконияти яратилган;
бир неча мамлакатлардан ёқилғи-мойлаш материаллари харид қилувчи  логистик корхоналарда 1031 – “Корхона омборидаги ёқилғи-мойлаш материаллари” ҳамда 1032 – “Корхонадан ташқаридан харид қилинган  ёқилғи-мойлаш материаллари” счётларини қўллаш асосида ёқилғи-мойлаш материаллари бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш асосланган;
логистик корхоналарда хусусий капиталнинг жорий йилдаги рентабеллигини ҳисоблашда ўтган йилларда кўрилган зарарни инобатга олмаслик орқали корхонанинг жорий даврдаги хусусий капиталидан фойдаланишнинг реал даражасини аниқлаш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Логистик корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва иқтисодий таҳлилни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
асосий фаолияти логистик хизмат кўрсатиш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун харажатлар ҳисобини корхонанинг умумий харажатларини унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган харажатлар гуруҳларига ажратган ҳолда юритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тармоқ корхоналари ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 2/4236-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқ корхоналарида қилинган харажатларни аниқ йирик гуруҳларга ажратган ҳолда юритиш, корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган харажатларни таҳлил қилиш орқали харажатлардан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
логистик корхоналарда дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётларни дебиторлик қарзлари ва даъволар бўйича олинадиган счётлар гуруҳига ажратган ҳолда юритиш орқали маҳсулотни етказиб беришда дебиторлик қарзининг пайдо бўлиши ва хизмат кўрсатилгандан кейин корхонага қайтаришга кўра дебиторлик қарзларини аниқ юритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тармоқ корхоналари ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 2/4236-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқ корхоналари томонидан логистик хизматини кўрсатишда маҳсулотни етказиб беришда дебиторлик қарзининг пайдо бўлиши ва хизмат кўрсатилгандан кейин корхонага қайтиш ҳамда дебиторлик қарзининг тан олиниши ёки ахборот технологиялридан фойдаланган ҳолда дебиторлик қарзларини аниқ юритиш имконияти яратилган;
бир неча мамлакатлардан ёқилғи-мойлаш материаллари харид қилувчи  логистик корхоналарда 1031 – “Корхона омборидаги ёқилғи-мойлаш материаллари” ҳамда 1032 – “Корхонадан ташқаридан харид қилинган  ёқилғи-мойлаш материаллари” счётларини қўллаш асосида ёқилғи-мойлаш материаллари бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тармоқ корхоналари ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 2/4236-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз ва хориждан ёқилғи-мойлаш материаллари харид қилиниши ва унинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишига оид муаммоларни бартараф этиб, улар ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш имконини берган;
логистик корхоналарда хусусий капиталнинг жорий йилдаги рентабеллигини ҳисоблашда ўтган йилларда кўрилган зарарни инобатга олмаслик орқали корхонанинг жорий даврдаги хусусий капиталидан фойдаланишнинг реал даражасини аниқлаш таклифи таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тармоқ корхоналари ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 2/4236-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олдинги йиллардаги зарарлар хусусий капитал рентабеллигини аниқлашда ҳисобга олинмаслиги корхонанинг жорий даврдаги хусусий капиталидан фойдаланишнинг реал даражасини кўрсатиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish