Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошхонов Aзизбек Турсунбойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD/Ped1405.
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибайева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исақулова Нилуфар Жаниқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги ижодий тафаккурнинг мотивацион, когнитив ва фаолият компонентларини дидактик мазмуннинг функсионал- амалий ўқув фаолияти турларига ривожлантирувчи таълимий мақсадларни праксеологик мослаштириш асосида ривожлантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлиги самарадорлиги таълим мазмуни ва ўқитиш жараёнининг мантиқий тузилмасини аниқлашнинг инвариатив модели ҳамда ўқитиш жараёни узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган шакллар ва мазмунини ривожлантирувчи таълим мақсадларига мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлиги интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари ҳамда регулятив-когнитив хусусиятларнинг ўқув-билиш жараёни такрорланувчи компонентларига устуворлик бериш ҳамда динамик ва векторли йўналтириш асосида ривожлантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлигини баҳолаш мезонлари таълимни ташкил етишнинг узлуксизлик тамойили, интеграциянинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда фундаментал билимларнинг ривожлантирувчи мақсадларини миллий қадриятлар мазмунига мос танқидий синтезлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги ижодий тафаккурнинг мотивацион, когнитив ва фаолият компонентларини дидактик мазмуннинг функсионал- амалий ўқув фаолияти турларига ривожлантирувчи таълимий мақсадларни праксеологик мослаштириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли "Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш" номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2845/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмуни ва технологиясини таҳлил қилиш имконияти яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлиги самарадорлиги таълим мазмуни ва ўқитиш жараёнининг мантиқий тузилмасини аниқлашнинг инвариатив модели ҳамда ўқитиш жараёни узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган шакллар ва мазмунини ривожлантирувчи таълим мақсадларига мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ОТ-Ф1-118 рақамли "Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадбиқ етиш" номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2845/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши ўқув жараёнини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлиги интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари ҳамда регулятив-когнитив хусусиятларнинг ўқув-билиш жараёни такрорланувчи компонентларига устуворлик бериш ҳамда динамик ва векторли йўналтириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли "Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш" номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2845/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг мантиқий маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий тайёргарлигини баҳолаш мезонлари таълимни ташкил етишнинг узлуксизлик тамойили, интеграциянинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда фундаментал билимларнинг ривожлантирувчи мақсадларини миллий қадриятлар мазмунига мос танқидий синтезлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ОТ-Ф1-118 рақамли "Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадбиқ етиш" номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2845/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish