Sayt test rejimida ishlamoqda

Терехова Олга Евгеневнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим шароитида талабаларни болаларда нутқ ижодкорлигини ривожлантиришга тайёрлашни такомиллаштириш” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3456.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Aтаджанов Жамшидбек Машрабжанович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларни рақамли таълим шароитида болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлаш стратегияси нутқ ўстириш мазмуни интенсивлигини таъминлаш, ижодкорлик қобилиятларини проектив аниқлаш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш имкониятларини ёш ва физиологик хусусиятларига кўра таҳлилий қиёслаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни болаларда нутқ ижодкорлигини ривожлантиришга тайёрлаш жараёни шахсга йўналтирилган нутқий ижод, ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар, болаларнинг коммуникатив ва предметли-фаолиятли қобилиятларини намоён қилишига қаратилган емоционал-психологик қулай педагогик муҳитни босқичма-босқич мақсадли яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлиги ижодий фаолликка йўналтирувчи, ўз-ўзини намоён етиш функсияларни ривожлантириш жараёнларига интенсив устуворлик бериш ҳамда ижодий қобилиятларни адекват аниқлаш, ташхислаш натижаларини сифат жиҳатидан баҳолаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлашни баҳолаш мезонлари нутқ онтогенези, нутқий ривожланиш қонуниятлари. абстракт фикрлаш жараёнларини фаоллаштирувчи ижодий-изланишли усулларни билимларни ўзлаштириш даражасига мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим шароитида болаларда нутқ ижодкорлигини ривожлантиришда ўқувчиларнинг такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлаш стратегияси нутқ ўстириш мазмуни интенсивлигини таъминлаш, ижодкорлик қобилиятларини проектив аниқлаш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш имкониятларини ёш ва физиологик хусусиятларига кўра таҳлилий қиёслаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-178 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада болалар нутқий ижодини ривожлантириш муаммоси бўйича психологик-педагогик, фалсафий-лингвистик адабиётларни таҳлил қилиш имконияти яратилган.
талабаларни болаларда нутқ ижодкорлигини ривожлантиришга тайёрлаш жараёни шахсга йўналтирилган нутқий ижод, ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар, болаларнинг коммуникатив ва предметли-фаолиятли қобилиятларини намоён қилишига қаратилган емоционал-психологик қулай педагогик муҳитни босқичма-босқич мақсадли яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4270/04 рақамли далолатномаси), Натижада рақамли таълим шароитида болалар нутқий ижодкорлиги ривожланиб боришини кузатишга шароит яратилган;
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлиги ижодий фаолликка йўналтирувчи, ўз-ўзини намоён етиш функсияларни ривожлантириш жараёнларига интенсив устуворлик бериш ҳамда ижодий қобилиятларни адекват аниқлаш, ташхислаш натижаларини сифат жиҳатидан баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-178 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришни таъминловчи педагогик шарт-шароитларни аниқлаш ва асослаш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий ижодини ривожлантиришга тайёрлашни баҳолаш мезонлари нутқ онтогенези, нутқий ривожланиш қонуниятлари. абстракт фикрлаш жараёнларини фаоллаштирувчи ижодий-изланишли усулларни билимларни ўзлаштириш даражасига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4270/04 рақамли далолатномаси). Натижада рақамли таълим шароитида болалар нутқи ижодини ривожлантириш методикасининг самарадорлигини илмий жиҳатдан асослашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish